”Электрон ҳукумат” тузилмаси

MCUZ > ”Электрон ҳукумат” тузилмаси

Умумий қоидалар
Маъмурий жараёнлар реинжиниринги унга турдош усулларидан фарқли равишда, қисқа муддатда эскирган, ўзини оқламаган самарасиз усуллар ва воситалардан, рудимент жараёнлардан бутунлай воз кечиш хамда жараёнларга замонавий АКТни жорий этиш орқали мамурий жараёнларни тубдан ислоҳ қилишни назарда тутади.

Бунда маъмурий жараёнларни амалга оширувчи давлат ва хўжалик бошқарув органлари манфаатлари эмас, балки, фақат ва фақат истемолчи фуқаролар манфаатлари, уларнинг эхтиёжлари, талаби ва шарт-шароитлари бирламчи ҳисобланади.

Давлат ва хўжалик бошқарув органларнинг мутассади раҳбарлари, масъул ходимлари ва хизматчилари томонидан реинжиниринг тадбирларини пайсалга солишга бўлган ҳаракат ва интилишлари, давлат хизматларини модернизациялашга йўналтирилган ислоҳотларга жиддий тўсиқлар яратиши мумкин.

Реинжинирингни қуйидаги асосий тамойилларга асосланади:

1. Сиёсий қарор ва ҳоҳиш-ироданинг мавжудлиги;

2. Самарадорлик – асосий омил сифатида;

3. Истеъмолчи учун қулайликлар яратиш;

4. Жараёнларнинг функцияларга нисбатан афзалликка эга бўлиши;

5. Ваколатларни қуйи бўлимларга ва мутахассисларга топшириш;

6. Инновацион ёндашув;

7. Муаммоли масалаларни аниқлашда ички ва ташқи муҳитни узвий ўрганиш.

Ушбу тамойилларга ва реинжиниринг тадбирининг асосий омилларига кўра, маъмурий жараёнлар реинжинирингини амалга оширишда юқори лавозимдаги раҳбарларнинг сиёсий қарор ва ҳоҳиш-иродалари бирламчи омил ҳисобланади ва реинжиниринг тадбирларини “юқоридан пастга” қараб амалга ошириш учун асосий туртки воситасини ўтайди.

Маъмурий жараёнлар реинжиниринги натижасида ҳам давлат органлари, ҳам истеъмолчилар (аҳоли, тадбиркорлик субъектлари) манфаатдор бўлишини таъминлаш жоиз. Бунда барча ортиқча, такрорий ва салбий бюрократик тўсиқлар бартараф этилиб, фақатгина “зарурий бюрократия”га йўл қўйилади. Яъни, аҳоли ва тадбиркорлар учун маъмурий юкнинг минимал зарурий кўринишларигагина йўл қўйилади.

Бугунги кунда ривожланган мамлакатларда “проактив” хизматлар концепцияси илгари сурилмоқда, ушбу концепцияга мувофиқ, айрим давлат хизматлари учун ҳаттоки истеъмолчиларнинг мурожаатлари ҳам талаб қилинмайди. Масалан, фарзанд туғилиши билан маҳаллий ҳокимиятлар томонидан болалар боғчаси ва умумтаълим мактабига рўйхатга олиш хизмати “проактив” хизматлар рўйхатига киради.

Аксарият ҳолларда давлат ва хўжалик бошқарув органларида ҳар бир таркибий функсионал бўлинма томонидан фақатгина мазкур бўлинманинг функциялари доирасида эътибор қаратилиб, якуний натижа раҳбариятдан ташқари ҳеч кимни қизиқтирмайди. Яъни, ҳар бир функсионал бўлим қўйилган масаланинг ёки жараённинг фақатгина бир қисми билан шуғулланиши ҳамда бошқа бўлимлар фаолиятидан доимий равишда хабардор бўлмаслиги ва умумий мувофиқлаштиришнинг сустлиги натижасида жараёнларда нуқсонлар вужудга келиши кузатилади. Маъмурий жараёнлар реинжиниринги жараёнларни яхлит ҳолатда назорат қилиш механизмларини жорий қилишни назарда тутади ва якуний натижага барча таркибий бўлинмалар томонидан қизиқиш бўлишини таъминлашга ундайди.

Айрим турдаги қарорларни қабул қилиш ваколатларини қуйи ташкилотларга тушириш ва Марказий аппаратга хос бўлмаган функция ва вазифаларни қуйи ташкилотларга бериш орқали амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Реинжиниринг тадбирларини ўтказишда янги ғоялар учун чекловлар ўрнатилиши мумкин эмас, ҳар қандай янги ғоялар давлат хизматини келажакдаги янги модели учун муҳимдир.

Ахборот-коммуникация технологиялари айни пайтда ишлаётган самарасиз тизимларда эмас, балки маъмурий жараёнлари реинжиниринги натижасида яратилган янги тизимларда қўлланилган тақдирдагина юқори самарадорликка олиб келади. Яъни, бошқа сўз билан айтганда самарасиз тизимларни автоматлаштириш қисқа муддатда маълум вазифаларни соддалаштирсада, истеъмолчилар учун етарли даражада қулайликлар яратмайди, балки эски тизимнинг барча нуқсонларини янада кўпроқ намойиш қилади. Шунинг учун ҳам АКТ воситаларини реинжиниринг тадбирлари асосида яратилган янги тизимларда тадбиқ этиш мақсадга мувофиқ.

Маълумки, бугунги кунда айрим турдаги давлат хизматларини кўрсатишда икки ва ундан ортиқ маъмурий органлар иштирок этади. Шу сабабли, маълум бир хизматга алоқадор бўлган ва ушбу хизматни кўрсатишда иштирок этаётган мазкур маъмурий органларда ҳам ҳар бир маъмурий жараёнларни ўрганиш талаб этилади. Бундан ташқари, реинжиниринг тадбирлари мобайнида муаммоли масалалар мазкур давлат хизматларидан фойдаланувчи аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан сўровнома йўли билан аниқланиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Бундан ташқари, айрим турдаги энг кўп учрайдиган хатоликлар мавжудки, улар реинжиниринг тадбирларини муваффақият қозонишига жиддий тўсқинликлар яратади. (3-жадвал)

Нисбатан қисқа муддатда катта одимлар билан юқори поғонага кўтарилиш, энг илғор кўрсатгичларга эришиш вазифаси эскирган, ўзини оқламаётган усуллар, куч ва воситаларнинг бахридан ўтиш, маъмурий ва хўжалик бошқарувидаги рудимент процедуралардан бутунлай воз кечиш орқали анъанавий фаолият таркибини замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этган холда тубдан ислох қилиш орқали амалга оширилади.

Бундай натижага эришиш учун реинжиниринг услубининг зарурийлик ва етарлилик шартлари асосида шакллантирилган қуйидаги тадбирлар аниқ мақсад ва ўзгармас мўлжал сифатида қатъий мустахкамлаб қўйилиши жоиз:

1) давлат органлари ва давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигини кескин ошириш ва бахолаш механизмларини хатосиз ишлашини таъминлаш;

2) давлат ва хўжалик бошқарув органлари функциялари, хизматлари ва махсулотлари сифатини глобал рақобат талабларидан ҳам юқори даражасигача ошириш;

3) давлат органлари функцияларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва махсулот ишлаб чиқиш меъёр-тартиблари фақат ва фақат истеъмолчи шарт-шароитига мос бўлгандагина тасдиқланишига эришиш;

4) жараёнларни қайта тартибга солишда мантиқий ва функсионал жихатдан изчиллик ва узлюксизликни таъминлаш;

5) узундан узоқ, мураккаб, самарасиз маъмурий ва функсионал жараёнларга бутунлай бархам бериш ёки энг минимал даражагача соддалаштириш;

6) ортиқча ва бир бирини такрорловчи маъмурий ва функсионал жараёнларга бархам бериш, воз кечиш;

7) жараёнлардаги бюрократик ғов ва коррупсион схемаларни ташкил этувчи омилларига ва мухитига қарши курашиш, йўққа чиқазиш, хамда қайта ғовлашга имкон бермайдиган инновацион, контактсиз бошқарув механизмларини ишлаб чиқиб тизимнинг бутун тармоғида кенг кўламда жорий этиш;

8) замонавий ахборот коммуникация тизимларини жорий этиш орқали автоматлаштириш тадбирларини фақат ва фақат реинжиниринг орқали оптималлаштириш жараёнларидан сўнггина амалга ошириш асосий ва бирламчи шарт эканлигини қонун ҳужжатларида мустахкамлаб қўйиш;

Реинжиниринг доирасидаги оптималлаштириш тизим зиммасидаги функцияларни бажариш учун сарфланадиган ўзининг ҳисобидаги, катта-кичиклигидан қатъий назар, ташкилий-тузилмавий, меъёрий-ҳуқуқий, моддий-молиявий, меҳнат, ахборот ва вақт ресурслари, шунингдек бошқа барча куч ва воситаларнинг хар биридан унумли, ўз ўрнида, энг мақбул комбинацияларда ва мотивацион фаоллаштириш асосида фойдаланишни назарда тутади.

Реинжинирингда ортиқча жараён ва объектлардан воз кечишга урғу берилади. Ҳусусан:

1) Катта хажмдаги, қайта ишланмайдиган ва тахлил учун фойдаланилмайдиган, якуний натижага қиммат қўшмайдиган маълумотларни қайта-қайта киритиш, узатиш, алмашиш, захираларини кўпайтириш амалиётларидан возкечиш;

2) Ортиқча, фойдаси тегмайдиган инвентар, моддий-техник ресурслар захираси ва бошқа активларни манфаатли лойиҳалар учун сафарбар этиш;

3) Функсионал жараёнларнинг хар хил босқичларида бир хил вазифаларни такрорланиши холатларига йўл қўймаслик;

4) Фаолиятининг якуний натижаси ноаниқ, мавхум ва мантиқсиз бўлган тузилмавий бўлимлар, лавозим ва хизмат вазифаларини бекор қилиш;

5) Бир бирини мақсад ва вазифаларини, функция ва ваколатларини такрорловчи тузилмаларни уйғунлаштириш, бирлаштириш ёки қисқартириш тадбирлари ресурслар ортиқча сарфини оптималлаштиришнинг кардинал шакли сифатида қаралади.

Реинжиниринг хулосаларини шакллантиришда:

– жараёнларни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ўта мураккаблиги, изох ва хаволаларни хаддан зиёд кўплиги холатларини бартараф этиш;

– истемолчиларга самимийлик, беғаразлик, ғамҳўрлик, дахлдорлик хислари билан муносабатда бўлиш маданиятини оммалаштириш рухи аниқ сезилиб туриши лозим;

Реинжиниринг давлат органлари ва хизматчилари функцияларини бажариш, хизматлар кўрсатиш ва махсулот ишлаб чиқариш:

1. жараёнини соддалаштириш;

2. жараёнларининг босқичлари ва қадамлари сонини қисқартириш;

3. муддатларини қисқартириш;

4. иштирок этувчи давлат ва хўжалик бошқарув органлари сонини қисқартириш;

5. талаб этиладиган ҳужжатлар сонини қисқартириш;

6. ресурслар сарф-харажатини оптималлаштириш;

7. давлат божи ва мурожжатни кўриб чиқиш тўловларни оптималлаштириш;

8. норасмий тўловларга батамом бархам бериш кўрсаткичлари ва меъзонлари орқали бахоланади.

Ҳусусий капитал ҳисобига фаолият кўрсатувчи хўжалик юритиш субъектлари реинжиниринг тадбирларини ўтказишдан катта иқтисодий фойда кўрадилар ва шунинг учун реинжиниринг тадбирларини тезроқ, самаралироқ ва кенг кўламда ўтказишдан манфаатдор бўладилар. Улардан фарқли ўлароқ истеъмолчиларнинг солиқ ва бошқа қонуний тўловлари ҳисобига шаклланадиган давлат бюджети ҳисобидан фаолият юритувчи давлат бошқарув органлари хамда давлат улуши катта бўлган хўжалик юритувчи субъектлар эса, одатда реинжиниринг тадбирларини самарали ва кенг қамровда амалга оширишни пайсалга солиш ва латент кўринишдаги тўсиқлар яратишга харакат қиладилар.

Чунки, реинжиринг тадбирлари уларни инновацион бошқарув усулларини ўзлаштириш, ўзиларининг касбий махоратларини муттасил ошириб бориш, истеъмолчи манфаатларини ташкилот ва хусусий манфаатларидан устун қўйиш, ресурсларни мақсадли сарфлаш, тез ва сифатли ишлаш сингари янгича талаблар асосида фаолият юритишга мажбур қилади. Шу муносабат билан бу тоифадаги вазирлик-идора ва ташкилотларда реинжиниринг тадбирларини самарали ўтказилиши биринчи рахбарнинг аввалам бор сиёсий идроки, маънавий ва мафкуравий иммунитетининг мустахкамлиги, замонавий дунёқараши, профессионал даражаси, омилкорлиги ва тадбиркорлиги, ғайрат-шижоати, айниқса рухиятида мардлик, ватанпарварлик ва халқ дардига дахлдорлик туйғусининг устуворлигига бевосита боғлиқ.

Давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг хар қайси даражадаги мутассади рахбари, масъул ходимлари ва хизматчилари томонидан реинжиниринг тадбирларини асоссиз равишда пайсалга солишга бўлган “харакат ва интилиш”лари уларнинг фуқаролик позициясининг давлат бошқаруви органларини модернизациялашга йўналтирилган ислохотларнинг сиёсий ахамиятини англай олмаслиги сифатида бахолаш учун белги (сигнал) ва тегишли хулоса чиқарилишига асос бўлишига ахамият қаратилади.

Вазирлик-идора, ташкилот рахбари реинжиниринг тадбирларини ўтказиш унинг зиммасига янги, инновацион шарт-шароитларда фаолият юритишни ўзлаштириш, кўникмаларни шакллантириш билан боғлиқ мураккаб, аммо шарафли масъулият юклашини ҳам англаши, унга рухан ва профессионал даражада тайёргарлик кўриши, ностандарт шароитларда кархт холатга тушиб қолмай, ечимини оператив равишда топиш ва ҳал этиш, шароит жиловини ўз қўлига, жавобгарликни ўз зиммасига олиш, яъни жараённи назорат қилиб бора олиш вазифасини юклайди.