“Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ахборот тизими

MCUZ > “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ахборот тизими

Тизим номи: Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ахборот тизими

Тизим ҳақида: “Лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси” ахборот тизими қурилиш соҳасида лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш жараёнларини рақамлаштириш ва барча аниқланган камчиликлар, киритилган ўзгартиришлар, лойиҳа ҳужжатлари ҳамда экспертиза хулосаларини ягона базада электрон тарзда сақлашни таъминлайди.

Тизимининг асосий вазифалари:
– лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича буюртмачи томонидан мурожаатларни электрон тарзда юбориш ва натижаларни электрон шаклда қабул қилиш;
– лойиҳа-смета ҳужжатларини электрон шаклини тизимга юклаш ва уни ягона базада сақлаш;
– архитектура режалаштириш топшириғи, архитектура кенгаши томонидан келишиш ҳужжатлари, экология хулосалари, соҳавий хулосалар, геология тадқиқотлар хулосаси, лойиҳа топшириғи, техник шартлар, лойиҳалашга лицензия электрон шаклда умумий базага юклаш ва олиш;
– экспертлар томонидан аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни тизимга киритиб бориш;
– экспертиза жараёнлари бўйича назорат ва ҳисоботларни автоматик равишда шакллантириш. ахборот тизими.

Ҳуқуқий асослар: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 20.09.2019 ПҚ-4464-сон қарори

Тизим фойдаланувчилари:

Юридик ташкилотлар