“Очиқ эшиклар куни”га жорий йилнинг апрель-май ойлари давомида Китоб, Яккабоғ, Чироқчи ҳамда Шаҳрисабз шаҳар ва туманларининг умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини жалб қилиш режалаштирилган.
Тадбирда йигит-қизлар коллежнинг ўқув ва ўқув устахоналари, касб ва мутахассисликлар кесимидаги жиҳозлар кўргазмаси, АРМ фаолияти, спорт зал ва майдонлари ҳамда ўқувчилар турар жойларида яратилган шароитларни кўздан кечириб, 2021-2022 ўқув йили қабул режаси ҳақида маълумотларга эга бўлишди.