Электрон ҳукумат — давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизими.
Меъёрий-ҳуқуқий асос — Мамлакатимизда электрон ҳукумат тизими Ўзбекистон Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида» ва «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013-йил 27-июндаги “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга ошириб келинмоқда.
Амалга оширилган йирик лойиҳалар:
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)
Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz)
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш портали (regulation.gov.uz)
“Лицензия” ахборот тизимлари комплекси (license.gov.uz)
“Ягона дарча” марказлари фаолиятини автоматлаштириш бўйича ахборот тизим (birdarcha.uz)
Ахборот тизимлари комплекслари:
«Клиринг»,«Харид»,«Бюджет»,«Божхона»,«Адлия»,«Соғлиқни сақлаш»,«Таълим»,«Коммунал»,«Адлия-2»,«Нафақа»,«Давлат бошқаруви»
Электрон ҳукумат тизимини жорий этишга масъул орган ва муассасалар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси – электрон ҳукумат соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган бўлиб, электрон ҳукумат соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази – Электрон ҳукумат” тизими лойиҳаларини амалга оширишнинг меъёрий-методик таъминланишини ташкил қилиш, давлат органларида фойдаланилаётган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва интеграсиялашни таъминлайди.
Давлат органлари электрон ҳукумат соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади.
Манбаа: mitc.uz