✔️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-408-сонли қарорига асосан Республика ҳудудлари обод қилиниб, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалалар тизимли ҳал этилмоқда. Жойларда ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминоти, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектлари яхшиланмоқда, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яратилмоқда.
?Жумладан, Сурхондарё вилоятининг 438 та маҳалласида 2022-2023 йиллар давомида 532 та шу каби тадбирлар амалга оширилади ва бунга 423, 2 млрд сўм маблағ йўналтирилади. Жорий йилда эса маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилаш учун 162,2 млрд сўм йўналтиради ва бу борадаги ишлар яқин кунлар ичида бошланади.
?Вилоятнинг ҳудудлар кесимида инфратузилмаси яхшиланадиган маҳаллалар сони қуйидагича:
▪️Термиз шаҳар – 23 та маҳалла;
▪️Ангор тумани – 17 та маҳалла;
▪️Бандихон тумани – 13 та маҳалла;
▪️Бойсун тумани – 23 та маҳалла;
▪️Денов тумани – 55 та маҳалла;
▪️Жарқўрғон тумани – 50 та маҳалла;
▪️Қизириқ тумани – 15 та маҳалла;
▪️Қумқўрон тумани – 44 та маҳалла;
▪️Музработ тумани – 23 та маҳалла;
▪️Олтинсой тумани – 25 та маҳалла;
▪️Сариосиё тумани – 40 та маҳалла;
▪️Термиз тумани – 12 та маҳалла;
▪️Узун тумани – 38 та маҳалла;
▪️Шеробод тумани – 26 та маҳалла;
▪️Шўрчи тумани – 34 та маҳалла.
?Ушбу маҳаллаларда 2022-2023 йиллар давомида:
▫️ички йўллар таъмири учун 207 та;
▫️ичимлик суви таъминоти учун 194 та;
▫️оқова сув таъминотини яхшилаш учун 2 та;
▫️электр энергияси таъминоти 58 та;
▫️газ таъминотини яхшилаш учун 8 та;
▫️умумтаълим мактаблари учун 8 та;
▫️мактабгача таълим ташкилотлари учун 6 та;
▫️спорт йўналишидаги 2 та;
▫️бошқа йўналишлардаги 47 та объектларда жами 423,2 млрд сўмлик ишлар амалга ошириш кўзда тутилган.