Ishonch telefoni: (+998 71) 210-11-04 (ichki raqam 5 )

Тошкент архитектура қурилиш институтига Белорусь миллий техника университети ректори Харитончик Сергей Василевич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди

MCUZ > Янгиликлар > Фотолавҳалар > Тошкент архитектура қурилиш институтига Белорусь миллий техника университети ректори Харитончик Сергей Василевич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди
Апр 23, 2021 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

🔸 Куни кеча Тошкент архитектура қурилиш институтига Белорусь миллий техника университети ректори Харитончик Сергей Василевич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

🔸 Ташриф давомида олий таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорликдаги Қўшма таълим дастури доирасида таҳсил олаётган ва 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб ўқишларини Белорусь миллий университетида давом эттиришлари лозим бўлган талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил этилди.

🔸 Учрашувда таълим муассасаси вакиллари ўртасида келажакдаги режалар муҳокама қилинди. БМТУ ректори С.Б.Харитончик ҳамда Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи П.И.Ширвелларга ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қўшган ҳиссалари учун эсдалик совғалари тақдим қилинди.