КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ УЛУШ КИРИТИШ АСОСИДА ҚУРИШ ЭЛEКТРОН ПЛАТФОРМАСИ
Шартномани ҳисобга қўйиш учун қурувчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
- имзоланган шартнома;
- улушдор паспорти нусхаси, улушдор юридик шахс бўлса, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- белгиланган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Шартномани ҳисобга қўйиш учун ҳужжатлар ваколатли давлат органига электрон платформа орқали юборилади.
Электрон платформада қурилиш обектлари тўғрисида барча учун очиқ бўлган қуйидаги маълумотлар:
- қурилиш объекти жойлашган қурилиш мажмуаси тўғрисидаги маълумот (кўп квартирали уйлар ва квартиралар сони, муҳандислик, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектлари, шунингдек, лойиҳага оид ёрдамчи объектлар тўғрисидаги маълумотлар);
- ҳар бир қурилиш объекти бўйича тузилган шартнома ҳақидаги маълумот (тартиб рақами, тузилган санаси, киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, унинг бекор қилинганлиги);
- қурувчи ва қурилиш-пудрат ташкилоти (бош пудратчи) ҳақидаги маълумотлар;
- муаммоли қурилиш объектлари ва инсофсиз қурувчилар ҳақидаги маълумотлар.
Ҳуқуқий асослар: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 27.05.2020 ПҚ-4732-сон қарори