• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

Вазирликда шахмат мусобақаси бўлиб ўтди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги > Янгиликлар > Янгиликлар > Вазирликда шахмат мусобақаси бўлиб ўтди
Авг 24, 2021 Posted by: tested Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 14-январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4954-сонли қарорига мувофиқ вазирлик, идора ва ташкилотларда ҳар йили икки маротаба “Шахмат кунлари”ни ташкил этиш ва ходимлар ўртасида шахмат бўйича мусобақалар ҳамда малакали шахматчилар билан учрашувлар ўтказиш белгиланган.

Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Қурилиш вазирлиги марказий аппарати ходимлари ўртасида шахмат-шашка мусобақаси ўтказилди.

Унда вазирликнинг Пудрат бозори ва қурилиш индустриясини ривожлантириш ҳамда рейтинг юритиш бошқармаси ходими Дилмурод Элибоев биринчи ўринни, Кадрлар бошқармаси ходими Азизбек Шарипов иккинчи ўринни ва Лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходими Фаррух Муҳаммадиев фахрли учинчи ўринни эгаллади ва мусобақа ғолибларига соврин ҳамда совғалар топширилди.