⚡️Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси ўртасида қурилиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бормоқда. Бугун Қурилиш вазирлигида ҳам Бошқирдистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Раиф Адраҳимов Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Давронжон Одилов билан бирга манфаатли алоқаларнинг истиқболларини муҳокама қилди. Р.Адраҳимов юртимиздаги уй-жой қурилиши билан боғлиқ режаларга қизиқди.
✅Томонлар икки давлатнинг ипотека кредитлаш дастурлари ва масалаларини, амалдаги банк ставкалари ҳамда прогнозларини муҳокама қилдилар.
➡️Бундан ташқари Д.Одилов Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “TexnoNIKOL” (Бошқирдистон) заводини ишга тушириш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди. Ҳар икки республикада ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларининг позициялари ҳам муҳокамалар марказида бўлди.