info@mc.uz
• Ishonch telefoni: 1298 •
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Авг 2, 2022 Posted by: tested Фотолавҳалар Халкаро хамкорлик Янгиликлар

⚡️Жорий йилнинг 1-август куни Қурилишда техник меъёрлаш марказида Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) эксперти Коичи Танака билан учрашув бўлиб ўтди.

❗️Учрашувдан асосий мақсад энергия самарадорлиги ва уни тежаш борасида юртимизда олиб борилаётган ишлар ва масаланинг бугунги ҳолати билан яқиндан танишиш, шунингдек, келажакда ушбу йўналишда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик йўналишларини аниқлашдан иборат.

✅Албатта, ушбу масалалар бўйича япон мутахассисига етарли маълумотлар берилди ва учрашув самарали ўтди. Якунда бундай муҳокама учрашувларини икки томон экспертлари ўртасида тез-тез ўтказиб туришга келишиб олинди.