Хавфи юқори бўлган обектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш

MCUZ > Хавфи юқори бўлган обектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш

ХАВФИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ОБЪЕКТЛАРНИ ҲАМДА ПОТЕНЦИАЛ ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ, ҚУРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

 

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:

  1.  лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган.
  2.  юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
  3.  лицензияловчи органнинг лицензия талабгорининг аризасини кўриб чиққани учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;
  4.  хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланувчи ходимлар рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги ва мутахассислиги бўйича иш стажи, лойиҳалаштиришда ушбу ходимлар қатнашган асосий объектлар рўйхати кўрсатилади;
  5. ушбу объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш учун зарур бўлган техника воситаларининг тавсифи.
Ҳужжатлар Қурилиш вазирлигига лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади. Ҳужжатлар Қурилиш вазирлигининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

 

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МУДДАТИ:

Талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб 30 кундан ортиқ бўлмаган

 

ХИЗМАТ НАРХИ: 1 БҲМ

 

Меъёрий ҳужжатга ҳавола: https://lex.uz/docs/246449#311565

Лицензияловчи орган

Қурилиш вазирлиги

 

Хизматдан фойдаланувчилар:

Юридик шахслар

 

Срок выдачи: 5 йил