• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

Yoshlar siyosati

Yoshlar siyosati

1. O‘zbekiston Respublikasining “Yoshlarga oid davlat siyosati to‘g‘risida”gi Qonuni O‘RQ-406-son 14.09.2016 Toliq matnni korish 2. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “O‘zbekiston Respublikasida yoshlarga oid davlat siyosatini tubdan isloh qilish va yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Farmoni PF-6017-son 30.06.2020 Toliq matnni korish 3. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “O‘zbekiston Respublikasi yoshlar ishlari Agentligi faoliyatini tashkil etish to‘g‘risida”gi qarori PQ-4768-son 30.06.2020 Toliq matnni korish

Yangi asr iste’dodlari

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Hududlar, vazirlik va idoralarda O‘zbekiston Respublikasining Shaharsozlik kodeksi talablari ijrosini ta’minlashda O‘zbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi rahbariyatining shaxsiy mas’uliyati to‘g‘risida” 2020 yil 24 apreldagi Rayosat majlisi 48-son bayonining 26-bandi ijrosi bo‘yicha ma’lumot: O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Hududlar, vazirlik va idoralarda O‘zbekiston Respublikasining Shaharsozlik kodeksi talablari ijrosini ta’minlashda O‘zbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi rahbariyatining shaxsiy mas’uliyati to‘g‘risida” 2020 yil 24 apreldagi Rayosat majlisining 48-son bayoni ijrosini ta’minlash maqsadida Qurilish vazirligining 2020 yil 8 maydagi 134-son buyrug‘i qabul qilindi. Mazkur buyruqda belgilangan vazifalar asosida ishlar tashkil etildi. Unga ko‘ra ilk bora onlayn tarzda “Yangi asr iste’dodlari-2020” respublika ko‘rik-tanloviga ishlar va ma’lumotlar 2020 yil 11 maydan – 25 may soat 18.00 gacha qabul qilindi. Tanlovga respublikadagi 8 ta oliy ta’lim muassasalarida tahsil olayotgan iqtidorli talabalalarning 150 dan ortiq loyiha, ishlanma va ijodiy ishlari taqdim etildi. Loyiha, ishlanma va ijodiy ishlarni xolislik va shaffoflikda baholashni tashkil etish uchun O‘zbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi, O‘zbekiston Badiiy akademiyasi, “O‘zsanoatqurilish-materiallari” uyushmasi, yetakchi loyiha tashkilotlari mutaxassislari va professor-o‘qituvchilardan iborat har bir yo’nalish bo’yicha 3 nafar tarkibda hay’at a’zolari shakllantirildi. Hay’at a’zolari tomonidan g‘oliblar 9 ta nominatsiya bo‘yicha 100 ballik baholash mezonlari asosida aniqlandi. Tanlovda g‘olib bo‘lgan sovrindor talabalar ro‘yxati 2020 yil 3 iyun kuni vazirlikning rasmiy sayti va ijtimoiy tarmoqlardagi kanallarida hamda boshqa ommaviy axborot vositalarda e’lon qilindi. Ko‘rik-tanlov natijasiga ko‘ra, faxrli birinchi, ikkinchi va uchinchi o‘rinlarni egallagan sovrindorlarni Qurilish vazirligining maxsus diplomi hamda qimmatbaho sovg‘alari bilan karantin muddati tugagandan so‘ng taqdirlash rejalashtirilgan.

⚡️Qurilish vazirligi tomonidan o‘tkazilgan “Yangi asr iste’dodlari — 2021” ko‘rik tanlovi g‘oliblarini taqdirlash marosimi bo‘lib o‘tdi. Unda Qurilish vazirining o‘rinbosari O‘ktam To‘rayev hamda Ta’lim muassasalari faoliyatini muvofiqlashtirish boshqarmasi boshlig‘i A’zamiddin Qo‘ldoshev ishtirok etib, g‘oliblarga diplom va sovg‘alarni topshirdilar. Tanlovda SamDAQIdan 15 nafar iste’dodli yoshlar 9 ta yo‘nalish bo‘yicha faxrli o‘rinlarni qo‘lga kiritdi.

O‘zbekiston Respublikasi Qurilish vazirligida Yosh mutaxassislarni tanlash DASTURI

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигида Ёш мутахассисларни танлаш ДАСТУРИ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан (кейинги ўринларда – вазирлик) “Ёш мутахассисларни танлаш” намунавий дастури (кейинги ўринларда – Дастур) Олий таълим муассасаларининг (кейинги уринларда – ОТМ) битирувчи курсида ўқиётган қобилиятли ёшларни саралаб олиш, уларнинг стажировкасини ташкил этиш ва кейинчалик заҳирага киритиш бўйича комплекс чора-тадбирларни назарда тутади. Дастур мақсади – вазирлик тизимида энг муносиб кадрларни танлаш ва истиқболли кадрларни тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш ҳамда ОТМ битирувчиларини вазирликка жалб қилиш самарадорлигини оширишдан иборат. Дастур вазифалари: олий таълим муассасалари ҳамда давлат хизмати ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш; энг салоҳиятли ва билимли битирувчиларни селекция қилиш; номзодларни вазирликка стажировка ўташ учун йўналтириш ҳамда “Устоз-шогирд анъанаси” асосида тажрибали устоз-менторларга бириктириш; стажировкани муваффақиятли якунлаган битирувчиларни танлов (суҳбат) асосида давлат хизматига ишга қабул қилиш.

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Дастурда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Олий таълим муассасаси – бакалавриат таълим йуналишлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрланишини таъминловчи давлат таълим муассасаси; битирувчи – ОТМ кундузги шаклининг бакалавриат босқичи битирув курс талабалари; Қурилиш вазирлигида стажировка ўташ – ёш мутахассисларни давлат хизматига тайёрлаш, касбий фаолият маъсулиятини ҳис этиш ва тажрибали мутахассисларнинг иш фаолиятини ўрганиш орқали ОТМда олган назарий билимларини амалий мустахкамлаш жараёни. малака талаблари – маълум бир давлат фуқаролик лавозимига стажёр бўлиш учун номзодларга нисбатан вазирлик томонидан белгиланадиган тегишли маълумот, шунингдек билим ва касбий компетенциясига қўйилган талаблар; стажировка раҳбари – вазирликдаги стажировка жараёнини мувофиқлаштириш масъулияти юкланган раҳбар ходими. устоз-ментор – стажировка ўтаётган битирувчиларга вазирлик фаолиятида “устоз-шогирд” анъанаси асосида зарур ташкилий кўрсатмалар берувчи, уларни техник хавфсизлик қоидалари билан таништирувчи, амалий кўникма ва малакаларни ўргатувчи, стажировка даврида талаба эгаллаган кўникмаларни баҳолаш юкланган тажрибали давлат фуқаролик хизматчиси. шахсий ривожланиш режаси – битирувчининг вазирликида стажировкаси давомида ўзлаштириши лозим бўлган билим ва кўникмалар муддатлар кесимида акс эттириладиган хужжат. Кадрлар заҳираси – вазирликдаги лавозимларни салоҳиятли, ёш кадрлар билан тўлдирилишини таъминлайдиган, юқори малакали мутахассислар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар базаси.

2-боб. Танлов ўтказиш тартиби

  1. “Ёш мутахассисларни танлаш дастури” 1-иловадаги дастурни амалга ошириш схемаси бўйича тегишли босқичларда ва белгиланган муддатларда амалга оширилади.
  2. Вазирликнинг расмий саҳифаларида “Ёш мутахассисларни танлаш дастури” бўйича стажировка танлови ҳақида эълон берилади ва тарғибот ташвиқот ишлари амалга оширилади.
  3. Номзодлардан стажировка танловида иштирок этиш учун аризалар онлайн шаклда (mc.uz электрон сайти орқали) қабул қилинади.
  4. Техник талабларга мувофиқ ариза эгаларига саралаш босқичида иштирок этишга йўлланма юборилади.
  5. Номзодлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, давлат фуқаролик хизмати ва коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик, давлат тили, ахборот технологиялари бўйича билим даражасини аниклаш учун тегишли вазирлик томонидан ташкил этиладиган махсус тест синовидан ўтадилар.
  6. Тест синовлари базаси Ёшлар ишлари агентлиги буюртмасига биноан вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти томонидан ишлаб чиқилади.
  7. Тест босқичи вазирлик билан ҳамкорлик қилаётган ОТМларнинг махсус компьютер хоналарида ўтказилади. Танлов жараёнлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади.
  8. Тест босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар (71 фоиздан юқори) тегишли вазирлик тузилган махсус комиссия томонидан суҳбатдан ўтказилади.
  9. Номзодлар кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ жадвал бўйича баҳоланади. Баҳолаш натижаларига кўра, синовлардан муваффақиятли ўтган номзодларни стажировкага қабул қилиш ҳақида вазирликнинг буйруғи чиқарилади.
  10. Стажировка жараёнини намунали якунлаган ёш мутахассислар стажировка ўтаган вазирликнинг кадрлар заҳирасига киритилади.

3-боб. Стажировкани ташкил этиш қоидалари

  1. Стажировка танловлардан муваффақиятли ўтган битирувчи билан 3-иловага мувофиқ тўзиладиган стажировка шартномаси асосида ташкил қилинади.
  2. Мазур шартномада стажировкани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шартнома предмети, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, вазирликнинг иш фаолияти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда стажировкани ўташ тартиби, шартноманинг амал қилиш муддати ва бекор қилиш асослари, шунингдек, тарафларнинг жавобгарлигига оид нормалар назарда тутилади.
  3. Стажировка уч ойдан кам бўлмаган ҳамда бир йилдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилиши лозим.
  4. Ёшлар ишлари агентлиги Ёш мутахассисларни танлаш дастурини амалга ошириш жараёнларини мувофиқлаштиради. Стажировкани ташкил этишнинг зарур ташкилий-ҳуқуқий чораларини кўради.

Хусусан:

  • вазирликка намунавий дастур ва илова хужжатларни тақдим этади;
  • вазирлик намунавий дастур асосида ўз дастурларини ишлаб чиқиши ва танлов эълон қилишини назорат қилади;
  • танлов жараёнларини белгиланган мезонлар асосида шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлайди;
  • стажировкага жалб қилинган талабалар маълумотларини умумлаштиради;
  • стажировка якунлари бўйича ҳисобот (тақдимот) жараёнларида иштирок этади;
  • дастурни амалга ошириш схемаси бўйича барча босқичлардаги чора-тадбирларни мувофиқлаштиради;
  • стажировка ўташда ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш юзасидан мониторингни амалга оширади;
  • стажировка якунлари бўйича вазирликининг ҳисобот ва таклифларини умумлаштиради.
  1. Вазирлик стажировкани ташкил этишнинг зарур ташкилий-ҳуқуқий чораларини кўради.

Хусусан:

  • синов жараёнларини адолатли ва шаффоф тарзда ташкил этади;
  • малакали ва тажрибали мутахассислар орасидан стажёр билан ишлаш кўникмасига эга бўлган стажировка раҳбари ва устоз-менторни тайинлайди;
  • битирувчиларни стажировка даврида ўз ходими сифатида фаолият олиб бориши учун ташкилот раҳбарининг буйруғини чиқаради;
  • стажировка дастурига мувофиқ битирувчиларга жорий қилинадиган шарт-шароитлар (шахсий ҳимоя, моддий-техника воситалари бошқалар)ни яратади;
  • стажёрларга мавжуд адабиётлар, техник ва бошқа хужжатлардан фойдаланиш имкониятларини беради;
  • ташкилотнинг ички мехнат интизомини бўзган стажёр билан тузилган стажировка шартномасини белгиланган тартибда бекор қилади;
  • битирувчи стажировкани ўташ даврида вазирликда бахтсиз ходисага учраган ҳолатлар бўйича жавобгарлик масалаларини қонунчилик хужжатлари асосида кўриб чиқади;
  • Кадрлар бўлими вазирликда стажировка ўтаётган барча битирувчиларга раҳбарлик қилади.

Унинг вазифалари:

  • давлат фуқаролик хизмати ташкилотнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлимлари бўйича талабаларни тақсимлайди, объектнинг тузилиши, фаолият йўналишлари ва ўзига хос хусусиятлари билан таништиради;
  • стажёр билан стажировка ўташ шартномасини имзолайди;
  • стажёрлар билан вазирлик раҳбарияти ва етакчи ходимларнинг учрашувини ташкил этади.
  1. Устоз-ментор сифатида давлат хизматида камида уч йиллик тажрибага эга, меҳнат жамоасида обру-эътиборли давлат хизматчиси “устоз-шогирд” анъанаси асосида кўпи билан икки нафар битирувчига бириктирилиши мумкин.

Унинг вазифалари:

  • стажёрларга иш фаолияти ва техника хавфсизлиги бўйича тушунтириш, шунингдек вазирлтикнинг ички тартиб қоидалари ва иш режимининг хусусиятлари бўйича йўл-йўриқ кўрсатади;
  • стажировка дастурига тааллуқли материаллардан фойдаланиш тартиб қоидаларини ўргатади;
  • стажёр иш кунининг белгиланган давомийлигига ва стажернинг шахсий иш режасига риоя этилишини назорат қилади;
  1. Стажёр вазирликда стажировка ўташда:
  • стажировка бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишиши;
  • стажировка шартномаси билан юклатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш;
  • стажёрнинг шахсий иш-режасида назарда тутилган барча топширикларни белгиланган муддатларда, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариши;
  • стажировка ўташ тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилиши;
  • фаолиятида фойдаланиши мумкин бўлган материаллар тўпламини шакллантириши;
  • қабул қилувчи вазирликнинг ички меҳнат тартиб қоидалари ва ходимлари фаолиятининг тартибини белгиловчи хужжатларга риоя қилиши шарт.

4-боб. Стажировкани ўташ тартиби

  1. Стажировка уч босқичга бўлинади:
  • тайёрлов;
  • асосий;
  • ҳисоботларни топшириш ва баҳолаш.
  1. Стажировка тайёрлов босқичининг биринчи кунида давлат фуқаролик хизматидаги стажировка раҳбари томонидан йиғилиш ўтказилади. Йиғилишда талабалар стажировкани ўташ дастури билан танишадилар, унинг мақсад ва вазифаларига тааллуқли кўрсатмалар, стажировкани ўташ ва 4-иловадаги ҳисобот шаклини тўлдириш тартиби ҳақида хабардор қилинадилар.
  2. Стажировка ўташнинг бошида талабалар вазирликнинг тузилиши, фаолият йуналишлари, ўзига хослиги билан танишадилар ҳамда стажировка раҳбари ва бириктирилган устоз-ментор билан биргаликда стажировкани ўташ дастурини бажариш бўйича 5-иловага мувофиқ, шахсий иш режа жадвалини тузадилар.
  3. Стажировканинг асосий босқичида битирувчи бевосита стажировкани ўташ дастурини бажариш бўйича Шахсий иш режада кўрсатиб ўтилган ишларни бажаради.
  4. Стажировка якунлари бўйича ҳисоботни топшириш сўнгги босқич ҳисобланади.

Белгиланган тартибдаги ҳисобот-тақдимот стажировка раҳбари, устоз-ментор ва Ёшлар ишлари агентлиги вакили томонидан баҳоланиб тасдиқланади.

  1. Стажировкани муваффақиятли якунлаган битирувчилар вазирлик ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 6-илова асосида тасдиқланган сертификат билан тақдирланади.

Мазкур сертификат асосида битирувчиларни давлат хизматига ишга қабул қилишда имтиёз назарда тутилади.

6-боб. Давлат хизматига ишга қабул қилиш

  1. Вазирлик томонидан олтинчи даражали давлат хизматчилари (мутахассис) вакант штат бирликларининг ўн фоиздан кам бўлмаган миқдорида ёш мутахассислар учун лавозимлар рўйхатини шакллантиради.
  2. Руйхатдаги лавозимлар учун битирувчиларга алоҳида малака талаблари ишлаб чиқилади.
  3. Дастур асосида стажировкани муваффақиятли тамомлаган, сертификатга эга битирувчилар вазирликдаги махсус комиссия томонидан ўтказиладиган суҳбат асосида ишга қабул қилинади.
  4. Дастур бўйича стажировка ўтаётган битирувчиларга вазирлик томонидан (бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан) бир баробаридан уч баробаригача миқдорда стипендиялар берилади.

7-боб. Якуний қоида

  1. Мазкур Дастур бўйича юзага келадиган низолар қонунчилик хужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

O‘zbekiston Respublikasi Qurilish vazirligida Yosh mutaxassislarni tanlash DASTURI (ILOVALAR)

3-ИЛОВА

Намуна

Стажировка ўташ тўғрисида

ШАРТНОМА

Тошкент шаҳри                                                                              2022 йил “___” __________

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги номидан вазир Закиров Батир Иркинович (кейинги ўринларда “Давлат органи” деб аталади) бир томондан ва фуқаро ___________________________________ (паспорт серияси ва рақами: АА____________, __________________________ томонидан _____________ йилда берилган) (кейинги ўринларда “Стажёр” деб аталади) иккинчи томондан, вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида ёш мутахассиснинг стажировка ўташига доир мазкур шартномани тузиб имзоладилар.

1. “Стажёр” Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигида _________________________ ______________________________________ вазифаларни бажаради.

2. Тарафлар ўртасидаги муносабатларга вазирлик раҳбарининг 20__ йил “___” __________ ______________-сон буйруғи талаблари татбиқ этилади.

3. “Стажёр”нинг мажбуриятлари:

стажировка бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишиш;

стажировкани ташкил этиш ва ундан ўтиш билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиш;

стажировкадан ўтиш дастурида назарда тутилган барча тадбирларни стажировка учун белгиланган муддат ичида, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариш;

стажировка ўташ тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилиш;

фаолиятида фойдаланиши мумкин бўлган материаллар тўпламини шакллантириш;

ташкилотнинг ички меҳнат тартиб қоидалари ва ходимлар фаолиятининг тартибини белгиловчи ҳужжатларга риоя қилиш;

мазкур шартноманинг 1-бандида белгиланган вазифаларни бажарганлиги тўғрисида ҳар ой якуни бўйича далолатномани тақдим этиш.

“Давлат органи”нинг ушбу шартномадан келиб чиқадиган бошқа топшириқларини ҳам бажаради.

4. “Давлат органи”нинг мажбуриятлари:

мазкур шартнома шартларига, шунингдек, фуқаролик қонунчилик нормалари ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш;

стажёровка жараёнларини адолатли ва шаффоф тарзда ташкил этиш;

малакали ва тажрибали мутахассислар орасидан стажёр билан ишлаш кўникмасига эга бўлган стажировка раҳбари ва устоз-менторни тайинлаш;

стажёрлар учун иш жойи ва стажировка даврида фойдаланиш учун зарурий материаллар (шахсий ҳимоя, моддий-техника воситалари ва бошқалар) ажратилишини ташкил этиш;

стажёрларга мавжуд адабиётлар, техник ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятларини яратиш;

стажёрнинг фаолияти натижадорлигига асосан унга ойлик маош тўлаш;

ҳар ой якуни бўйича “Стажёр” томонидан тақдим этилган бажарилган ишлар ҳақидаги далолатномани ўрганиш, “Стажёр” томонидан бажарилган ишлар тасдиқланганда стажёрга ушбу шартномада белгиланган миқдорда ҳақ тўлаш.

5. Томонларнинг келишувига асосан “Стажёр” томонидан бажарилган иш хажми учун ҳар ой ____________ (__________________________________) сўм тўлов тўланади. Бунда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушбу суммадан ушлаб қолинади ва солиқ органларига ўтказилади.

6. “Стажёр” томонидан ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 3-санасига қадар “Давлат органи”га бажарилган ишлар ҳисоботи (далолатномаси) тақдим этилади.

“Давлат органи”га ушбу ишлар ҳисоботи далолатномасини қабул қилган пайтдан бошлаб 3 иш куни давомида текшириб, тақдим этилган маълумотларнинг ҳақиқатда бажарилган тақдирда далолатномани имзолайди ва 3 иш куни давомида мазкур шартноманинг 5-бандида назарда тутилган миқдорда “Стажёр”га ҳақ тўлайди.

Бунда, ушбу тўлов “Стажёр” томонидан тақдим этилган бажарилган ишлар далолатномасига асосан ойда икки марта амалга оширилиши мумкин.

7. Томонларнинг ўзаро келишувига кўра мазкур шартнома шартларига киритиладиган барча қўшимча ва ўзгартиришлар ёзма шаклда амалга оширилади.

8. Ушбу шартнома 20___ йил _______________дан бошлаб кучга киради ва 20___ йил ______________га қадар амал қилади.

9. Мазкур шартнома тарафларнинг келишувига асосан ёки бир тарафнинг истаги асосида иккинчи тарафни камида 15 кун олдин огоҳлантирган ҳолда бекор қилиниши мумкин.

Бунда шартнома бекор қилинган пайтдан бошлаб 5 иш кунида тарафлар ўртасида барча ҳисоб-китоблар амалга оширилади, мазкур шартнома Ижрочи томонидан ўз зиммасидаги вазифаларни бажармаганлиги туфайли бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно.

 

ДАВЛАТ ОРГАНИ     СТАЖЁР
Манзили: Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Шайхонтохур тумани, Абай кўчаси 6-а-уй.     __________________________ Ф.И.О. Паспорт маълумотлари:________________ _____________________________________ Яшаш манзили:_______________________ _____________________________________
Вазир                       Б.И.Закиров    
____________   _______________   _____________  _______________

Намунавий сертификат лойиҳаси

PDF