• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

Ёшлар сиёсати

Ёшлар сиёсати

1. Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни

ЎРҚ-406-сон 14.09.2016 Тўлиқ матнни кўриш

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони

ПФ-6017-сон 30.06.2020 Тўлиқ матнни кўриш

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари Агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори

ПҚ-4768-сон 30.06.2020 Тўлиқ матнни кўриш

Янги аср истеъдодлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳудудлар, вазирлик ва идораларда Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси талаблари ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги раҳбариятининг шахсий масъулияти тўғрисида” 2020 йил 24 апрелдаги Раёсат мажлиси 48-сон баёнининг 26-банди ижроси бўйича маълумот:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳудудлар, вазирлик ва идораларда Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси талаблари ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги раҳбариятининг шахсий масъулияти тўғрисида” 2020 йил 24 апрелдаги Раёсат мажлисининг 48-сон баёни ижросини таъминлаш мақсадида Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 8 майдаги 134-сон буйруғи қабул қилинди.

Мазкур буйруқда белгиланган вазифалар асосида ишлар ташкил этилди. Унга кўра илк бора онлайн тарзда “Янги аср истеъдодлари-2020” республика кўрик-танловига ишлар ва маълумотлар 2020 йил 11 майдан – 25 май соат 18.00 гача қабул қилинди. Танловга республикадаги 8 та олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли талабалаларнинг 150 дан ортиқ лойиҳа, ишланма ва ижодий ишлари тақдим этилди. Лойиҳа, ишланма ва ижодий ишларни холислик ва шаффофликда баҳолашни ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, “Ўзсаноатқурилиш-материаллари” уюшмаси, етакчи лойиҳа ташкилотлари мутахассислари ва профессор-ўқитувчилардан иборат ҳар бир йўналиш бўйича 3 нафар таркибда ҳайъат аъзолари шакллантирилди. Ҳайъат аъзолари томонидан ғолиблар 9 та номинация бўйича 100 баллик баҳолаш мезонлари асосида аниқланди. Танловда ғолиб бўлган совриндор талабалар рўйхати 2020 йил 3 июн куни вазирликнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналларида ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларда эълон қилинди.

Кўрик-танлов натижасига кўра, фахрли биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган совриндорларни Қурилиш вазирлигининг махсус дипломи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан карантин муддати тугагандан сўнг тақдирлаш режалаштирилган.

Қурилиш вазирлиги томонидан ўтказилган “Янги аср истеъдодлари — 2021” кўрик танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Қурилиш вазирининг ўринбосари Ўктам Тўраев ҳамда Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Аъзамиддин Қўлдошев иштирок этиб, ғолибларга диплом ва совғаларни топширдилар.

Танловда СамДАҚИдан 15 нафар истеъдодли ёшлар 9 та йўналиш бўйича фахрли ўринларни қўлга киритди.