❗️Шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда юридик ва жисмоний шахсларнинг мажбуриятлари:
?аҳолининг қулай яшаш шароитига ҳалақит бермаслиги;
?шаҳарсозлик ҳужжатларига, аҳоли пунктларини ва ҳудудларни қуриш қоидаларига риоя этилишини таъминлаши;
?атроф-муҳит ҳимояси, экологик хавфсизлиги, ёнғинга қарши ҳамда санитария қоидалари ва гигиена нормаларига риоя этиши;
?атроф-муҳитга, маданий мерос обектларига, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмалар обектларига, ҳудудларни ободонлаштириш обектларига зарарли таъсир этадиган, учинчи шахсларнинг қонуний манфаатларига дахл этадиган ҳамда чегарадош ер участкалари, реклама ва ахборот обектлари ҳамда бошқа кўчмас мулк обектлари эгаларининг ёки улардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари амалга оширилишига монелик қиладиган ҳатти-ҳаракатлар содир этмаслиги;
?шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи давлат органларининг кўрсатмаларини бажариши;
?махсус ваколатли давлат органига ҳамда обектларни техник инвентаризациядан ўтказувчи ташкилотларга ўзларига тегишли обектлардаги ўзгаришлар ҳақида ишончли маълумотлар тақдим этиб бориши;
?шаҳарсозлик ҳужжатлари материалларини шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органининг тегишли ҳудудий бўлинмаларига тақдим этиши шарт ҳисобланади.