UZ
RU
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги вазирлиги
Ишонч телефони
1298
Электрон манзил
info@mc.uz
Сайт харитаси

Вазирлик ҳайъати

1. Вазирликда вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, асосий фаолият йўналишларига мутасаддилик қилувчи таркибий бўлинмалар раҳбарлари таркибида ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби вазирнинг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

— Вазирликнинг Низоми билан белгиланган фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

— Вазирлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Хукумати қарорларида белгиланган ўзларига юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чораларни кўрган ҳолда тизимли асосда таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботларини эшитишни ташкил этиш;

— Вазирлик фаолияти соҳасида ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга оширишнинг бориши натижадорлигини ҳар чоракда ва тизимли кўриб чиқиш;

— Жойларда Вазирлик фаолият соҳасининг долзарб масалаларини муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган кўчма мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

— Вазирлик марказий аппарати ва унинг тизимига кирувчи лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

— Вазирлик марказий аппарати номенклатурасига кирувчи лавозимларга кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифаларни ўз вақгида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш учун ижро интизомини мустаҳкамлаш ва Вазирликнинг раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

3. Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга

4. Ҳайъат мажлисларига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошка ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

5. Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ҳуқуқий ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

6. Ҳайъат қарорлари вазирнинг буйруқлари билан тасдиқланади.

7. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда вазир юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади, ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрларини билдиришлари мумкин.

8. Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.