КЎПРИКЛАР ВА ТУННEЛЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ, ҚУРИШ ВА УЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:
- ариза;
- аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;
- кўприклар ва туннелларни лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи ходимларнинг рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги, мутахассислиги бўйича иш стажи, ушбу ходимлар лойиҳалаштиришда, қуришда ва таъмирлашда қатнашган асосий объектлар рўйхати кўрсатилади;
- темир йўл, шунингдек, бирлашган кўприклар ва туннеллардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш соҳасида — асбоб-ускуналар, анжомлар, инвентар, механизациялаш воситалари, транспорт, назорат-ўлчов қурилмалари ва сигнал анжомлари билан жиҳозланганлиги тўғрисида қисқача тавсиф.
Лицензия талаблари ва шартлари:
Кўприклар ва туннелларни лойиҳалаштириш бўйича:
- кўприклар ва туннелларни лойиҳалаштириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, давлат стандартларига мажбурий риоя этиш;
- юридик шахс штатида ушбу соҳада тегишли касб маълумотига, шунингдек, кўрсатилган иншоотларни лойиҳалаштиришда камида 5 йил иш стажига эга бўлган мутахассисларнинг (муҳандислик малака сертификатга эга бўлган лойиҳанинг бош муҳандислари ва бош архитекторлари, конструкторлар, технологлар) мавжуд бўлиши;
Кўприклар ва туннелларни қуриш ва таъмирлаш бўйича:
- лицензиат томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги нормалари талабларига мажбурий риоя этиш, қурилиш ва таъмирлаш ишларининг сифатини, фойдаланишнинг ишончлилигини таъминлаш;
- юридик шахс штатида кўприклар ва туннелларни қуриш ва таъмирлаш бўйича тегишли махсус касб маълумотига, шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган мутахассисларнинг мавжуд бўлиши;
- лицензия талабгорида кўприклар ва туннелларни қуриш ва таъмирлаш учун зарур бўлган асосий фондлар ва техник воситаларнинг (бинолар, ишлаб чиқариш бинолари, махсус қурилиш-таъмирлаш техникаси) мавжуд бўлиши.
АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ МУДДАТИ: 30 КУН
АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ УЧУН ТЎЛАНАДИГАН ЙИҒИМ МИҚДОРИ: 1 БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)
ЛИЦЕНЗИЯ БEРИЛГАНЛИГИ УЧУН ДАВЛАТ БОЖИ МИҚДОРИ: 5 БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)
Меъёрий ҳужжатга ҳавола: https://lex.uz/uz/docs/-5870213