АРХИТEКТУРА-ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:
- ариза;
- аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;
- соҳа бўйича маълумотга эга бўлган бош муҳандислар ва лойиҳа архитекторлари, бош ҳамда етакчи мутахассислар дипломлари маълумотлари;
- лицензия талабгори ИИИ тоифадаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига лицензияни олиш учун қўшимча равишда ўнтадан кам бўлмаган объектни лойиҳалаш бўйича жами бажарилган ишларнинг рўйхатини, улар юзасидан мазкур соҳада тегишли ваколатга эга бўлган экспертиза органлари берган хулосалар нусхаларини ҳамда ушбу объектлар бўйича муаллифлик назорати дафтарларини тақдим этиши лозим.
Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумотни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўзи мустақил олади.
Лицензия талаблари ва шартлари:
- шаҳарсозлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, табиатни муҳофаза қилиш, ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, тегишли давлат стандартлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мажбурий риоя этиш
- юридик шахс штатида тегишли махсус касб маълумотига, лицензияланадиган фаолият бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган мутахассиснинг (муҳандислик малака сертификатга эга бўлган лойиҳанинг бош муҳандислари ва бош архитекторлари, конструкторлар, технологлар) ва муҳандислик асбоб-ускуналари, тармоқлар ва тизимларнинг мавжуд бўлиши.
- қонунчилик ҳужжатлари, давлат стандартлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мажбурий риоя этиш;
- юридик шахснинг штатида қуйидаги мутахассисларнинг мавжуд бўлиши:
объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича И тоифадаги объектлар учун — камида 5 нафар мутахассис, шу жумладан, директор ва лойиҳа бош муҳандиси асосий иш жойи бўйича, қолган 3 нафари асосий иш жойи бўйича ёки ўриндошлик асосида ишлаши; - объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича ИИ тоифадаги объектлар учун — камида 10 нафар мутахассис, шу жумладан, директор, камида 2 нафар лойиҳа бош муҳандиси, 1 нафар лойиҳа бош архитектори ва 1 нафар архитектор асосий иш жойи бўйича, қолган 5 нафар мутахассис асосий иш жойи бўйича ёки ўриндошлик асосида ишлаши;
- объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича ИИИ тоифадаги объектлар учун — камида 15 нафар мутахассис, шу жумладан, директор, камида 3 нафар лойиҳа бош муҳандиси, 1 нафар лойиҳа бош архитектори ва 3 нафар архитекторлар асосий иш жойи бўйича, қолган 7 нафар мутахассис асосий иш жойи бўйича ёки ўриндошлик асосида ишлаши;
- ИИИ тоифадаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига лицензияни олиш учун лицензия талабгорининг камида бир йил мобайнида фаолият юритганлиги ҳамда ўнтадан кам бўлмаган объектни лойиҳалаш бўйича жами бажарилган ишларнинг рўйхати мавжуд бўлиши;
- лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда амалга ошириладиган ишлаб чиқилаётган архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатлари сифатини назорат қилиш тизимининг, шунингдек, белгиланган ҳолларда муаллифлик назорати ҳужжатларининг мавжуд бўлиши шарт.
АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ МУДДАТИ: 7 КУН
АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ УЧУН ТЎЛАНАДИГАН ЙИҒИМ МИҚДОРИ: 3 БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)
Меъёрий ҳужжатга ҳавола: https://lex.uz/uz/docs/-5870213