UZ
RU
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги вазирлиги
Ишонч телефони
1298
Электрон манзил
info@mc.uz
Сайт харитаси

Хавфи юқори бўлган обектларни ва потенсиал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича фаолиятни лицензиялаш

ХАВФИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ОБЪЕКТЛАРНИ ВА ПОТЕНЦИАЛ ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ, ҚУРИШ ҲАМДА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

 

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:

  1. ариза;
  2. аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;
  3. хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланувчи ходимлар рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги ва мутахассислиги бўйича иш стажи, лойиҳалаштиришда ушбу ходимлар қатнашган асосий объектлар рўйхати кўрсатилади;
  4. хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш учун зарур бўлган техника воситаларининг тавсифи.

Лицензия талаблари ва шартлари:

  • шаҳарсозлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, табиатни муҳофаза қилиш, ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, тегишли давлат стандартлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мажбурий риоя этиш
  • юридик шахс штатида тегишли махсус касб маълумотига, лицензияланадиган фаолият бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган мутахассиснинг (муҳандислик малака сертификатга эга бўлган лойиҳанинг бош муҳандислари ва бош архитекторлари, конструкторлар, технологлар) ва муҳандислик асбоб-ускуналари, тармоқлар ва тизимларнинг мавжуд бўлиши.

 

АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ МУДДАТИ: 30 КУН

 

АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ УЧУН ТЎЛАНАДИГАН ЙИҒИМ МИҚДОРИ: 1 БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)

 

ЛИЦЕНЗИЯ БEРИЛГАНЛИГИ УЧУН ДАВЛАТ БОЖИ МИҚДОРИ: 10 БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)

Меъёрий ҳужжатга ҳавола: https://lex.uz/uz/docs/-5870213

Лицензияловчи орган

Қурилиш вазирлиги

 

Хизматдан фойдаланувчилар:

Юридик шахслар

 

Лицензия давомийлиги: чекланмаган