UZ
RU
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги вазирлиги
Ишонч телефони
1298
Электрон манзил
info@mc.uz
Сайт харитаси

Қурилиш соҳасидан назорат инспексияда ёш мутахассисларни танлаш дастури

Ўзбекистон Республикаси Курилиш вазирлиги хузуридаги Курилиш сохасидаи назорат инспекциясида Ёш мутахассисларни танлаш 

ДАСТУРИ

Ўзбекистон Республикаси Курилиш вазирлиги хузуридаги Курилиш сохасида назорат инспекцияси томонидан (кейинги уринларда – Инспекция) “Ёш мутахассисларни танлаш” дастури (кейинги уринларда – Дастур) Олий таълим муассасаларининг (кейинги уринларда – ОТМ) битирувчи курсида укиётган кобилиятли ёшларни саралаб олиш, уларнинг стажировкасини ташкил этиш ва кейинчалик захирага киритиш буйича комплекс чора- тадбирларни назарда тутади.

Дастур максади – Инспекция тизимида энг муносиб кадрларни танлаш ва истикболли кадрларни тайёрлашни тизимли йулга куйиш хамда ОТМ битирувчиларини Инспекцияга жалб килиш самарадорлигини оширишдан иборат.

Дастур вазифалари: олий таълим муассасалари хамда давлат хизмати уртасида интеграцияни йулга куйиш;

энг салохиятли ва билимли битирувчиларни селекция килиш;

номзодларни Инспекцияга стажировка уташ учун йуналтириш хамда “Устоз-шогирд анъанаси” асосида тажрибали устоз-менторларга бириктириш;

стажировкани муваффакиятли якунлаган битирувчиларни тайлов (сухбат) асосида давлат хизматига ишга кабул килиш.

1-боб. Умумий коидалар

  1. Ушбу Дастурда куйидаги асосий тушунчалар кулланилади:

Олий таълим муассасаси – бакалавриат таълим йуналишлари буйича юкори малакали кадрлар тайёрланишини таъминловчи давлат таълим муассасаси;

битирувчи – ОТМ кундузги шаклининг бакалавриат босцичи битирув курс талабалари;

Инспекцияда стажировка уташ – ёш мутахассисларни давлат хизматига тайёрлаш, касбий фаолият маъсулиятини хис этиш ва тажрибали мутахассисларнинг иш фаолиятини урганиш оркали ОТМда олган назарий билимларини амалий мустахкамлаш жараёни.

малака талаблари – маълум бир давлат фукаролик лавозимига стажёр булиш учун номзодларга нисбатан вазирлик томонидан белгиланадиган тегишли маълумот, шунингдек билим ва касбий компетенциясига куйилган талаблар;

стажировка рахбари – Инспекциядаги стажировка жараёнини мувофиклаштириш масъулияти юкланган рахбар ходими.

устоз-ментор – стажировка утаётган битирувчиларга Инспекция фаолиятида “устоз-шогирд” анъанаси асосида зарур ташкилий курсатмалар берувчи, уларни техник хавфсизлик коидалари билан таништирувчи, амалий куникма ва малакаларни ургатувчи, стажировка даврида талаба эгаллаган куникмаларни бахолаш юкланган тажрибали давлат фукаролик хизматчиси.

шахсий ривожланиш режаси – битирувчининг Инспекциядада стажировка давомида узлаштириши лозим булган билим ва куникмалар муддатлар кесимида акс эттириладиган хужжат.

Кадрлар захираси – Инспекциядаги лавозимларни салохиятли, ёш кадрлар билан тулдирилишини таъминлайдиган, юкори малакали мутахассислар тугрисидаги маълумотларни уз ичига олган маълумотлар базаси.

2-боб. Тайлов утказиш тартиби

  1. “Ёш мутахассисларни танлаш дастури” 1-иловадаги дастурни амалга ошириш схемаси буйича тегишли боскичларда ва белгиланган муддатларда амалга оширилади.
  2. Инспекциянинг ижтимоий тармоклардаги расмий сахифаларида “Ёш мутахассисларни танлаш дастури” буйича стажировка танлови хацида эълон берилади ва таргибот ташвикот ишлари амалга оширилади.
  3. Номзодлардан стажировка танловида иштирок этиш учун аризалар онлайн шаклда кабул килинади.
  4. Техник талабларга мувофик ариза эгаларига саралаш боскичида иштирок этишга йулланма юборилади.
  5. Номзодлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, давлат фукаролик хизмати ва коррупцияга карши кураш тугрисидаги конунчилик, давлат тили, ахборот технологиялари буйича билим даражасини аниклаш учун махсус тест синовидан утадилар.
  6. Тест синовлари базаси Ёшлар ишлари агентлиги буюртмасига биноан Инспекциянинг бюджетдан ташкари маблаглари хисобидан Ёшлар муаммоларини урганиш ва истикболли кадрларни тайёрлаш института томонидан ишлаб чикилади.
  7. Тест боскичи Инспекция билан хамкорлик килаётган ОТМларнинг махсус компьютер хоналарида утказилади. Танлов жараёнлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан мувофиклаштирилади.
  8. Тест боскичидан муваффакиятли утган номзодлар (71 фоиздан юкори) Инспекцияда тузилган махсус комиссия томонидан сухбатдан утказилади.
  9. Номзодлар курсаткичлари 2-иловага мувофик жадвал буйича бахоланади. Бахолаш натижаларига кура, синовлардан муваффакиятли утган номзодларни стажировкага кабул килиш хакида Инспекциянинг буйруги чикарилади.
  10. Стажировка жараёнини намунали якунлаган ёш мутахассислар Инспекциянинг кадрлар захирасига киритилади.

З-боб. Стажировками ташкил этиш коидалари

  1. Стажировка танловлардан муваффакиятли утган битирувчи билан 3-иловага мувофик тузиладиган стажировка шартномаси асосида ташкил килинади.
  2. Мазур шартномада стажировкани ташкил этиш ва утказиш буйича шартнома предмета, тарафларнинг хукук ва мажбуриятлари, Инспекциянинг иш фаолияти хусусиятларидан келиб чиккан холда стажировкани уташ тартиби, шартноманинг амал килиш муддати ва бекор килиш асослари, шунингдек, тарафларнинг жавобгарлигига оид нормалар назарда тутилади.
  3. Стажировка уч ойдан кам булмаган хамда бир йилдан куп булмаган муддатда амалга оширилиши лозим.
  4. Ёшлар ишлари агентлиги Ёш мутахассисларни танлаш дастурини амалга ошириш жараёнларини мувофиклаштиради. Стажировкани ташкил этишнинг зарур ташкилий-хукукий чораларини куради.

Хусусан: Инспекцияга намунавий дастур ва илова хужжатларни такдим этади; Инспекция намунавий дастур асосида уз дастурларини ишлаб чикиши ва танлов эълон килишини назорат килади;

танлов жараёнларини белгиланган мезонлар асосида шаффоф ва адолатли утишини таъминлайди;

стажировкага жалб килинган талабалар маълумотларини умумлаштиради;

стажировка якунлари буйича хисобот (такдимот) жараёнларида иштирок этади;

дастурни амалга ошириш схемаси буйича барча боскичлардаги чора- тадбирларни мувофиклаштиради;

стажировка уташда ёшлар хукук ва манфаатларини таъминлаш юзасидан мониторингни амалга оширади;

стажировка якунлари буйича Инспекциянинг хцсобот ва таклифларини умумлаштиради.

  1. Инспекция стажировкани ташкил этишнинг зарур ташкилий-хукуций чораларини куради.

Хусусан:

синов жараёнларини адолатли ва шаффоф тарзда ташкил этади;

малакали ва тажрибали мутахассислар орасидан стажёр билан ишлаш куникмасига эга булган стажировка рахбари ва устоз-менторни тайинлайди;

битирувчиларни стажировка даврида уз ходими сифатида фаолият олиб бориши учун ташкилот рахбарининг буйругини чикаради;

стажировка дастурига мувофик битирувчиларга жорий цилинадиган шарт-шароитлар (шахсий химоя, моддий-техника воситалари бошкалар)ни яратади;

стажёрларга мавжуд адабиётлар, техник ва бошка хужжатлардан фойдаланиш имкониятларини беради;

ташкилотнинг ички мехнат интизомини бузган стажёр билан тузилган стажировка шартномасини белгиланган тартибда бекор килади;

битирувчи стажировкани уташ даврида Инспекцияда бахтсиз ходисага учраган холатлар буйича жавобгарлик масалаларини конунчилик хужжатлари асосида куриб чикади;

  1. Кадрлар булими Инспекцияда стажировка утаётган барча битирувчиларга рахбарлик килади.

Унинг вазифалари: давлат фукаролик хизмати ташкилотнинг таркибий тузилмалари ва худудий булимлари буйича талабаларни таксимлайди, объектнинг тузилиши, фаолият йуналишлари ва узига хос хусусиятлари билан таништиради;

стажёр билан стажировка уташ шартномасини имзолайди;

стажёрлар билан Инспекция рахбарияти ва етакчи ходимларнинг учрашувини ташкил этади.

  1. Устоз-ментор сифатида давлат хизматида камида уч йиллик тажрибага эта, мехнат жамоасида обру-эътиборли давлат хизматчиси “устоз- шогирд” анъанаси асосида купи билан икки нафар битирувчига бириктирилиши мумкин.

Унинг вазифалари:

стажёрларга иш фаолияти ва техника хавфсизлиги буйича тушунтириш, шунингдек Инспекциянинг ички тартиб коидалари ва иш режимининг хусусиятлари буйича йул-йурик курсатади;

стажировка дастурига тааллукли материаллардан фойдаланиш тартиб коидаларини $ф>гатади;

стажёр иш кунининг белгиланган давомийлигига ва стажернинг шахсий иш режасига риоя этилишини назорат килади;

  1. Стажёр Инспекцияда стажировка уташда:

стажировка буйича услубий ва курсатма материаллар билан танишиши;

стажировка шартномаси билан юклатилган хукук ва мажбуриятларни амалга ошириш;

стажёрнинг шахсий иш-режасида назарда тутилган барча топширикларни белгиланган муддатларда, тулик хажмда ва сифатли бажариши;

стажировка уташ тугрисидаги хисоботни уз вактида такдим килиши;

фаолиятида фойдаланиши мумкин булган материаллар тупламини шакллантириши;

Инспекиянинг ички мехнат тартиб коидалари ва ходимлари фаолиятининг тартибини белгиловчи хужжатларга риоя килиши шарт.

4-боб. Стажировкани уташ тартиби

  1. Стажировка уч боскичга булинади:

тайёрлов;

асосий;

хисоботларни топшириш ва бахолаш.

  1. Стажировка тайёрлов боскичининг биринчи кунида давлат фукаролик хизматидаги стажировка рахбари томонидан йигилиш утказилади. Иигилишда талабалар стажировкани уташ дастури билан танишадилар, унинг максад ва вазифаларига тааллукли курсатмалар, стажировкани уташ ва 4- иловадаги хисобот шаклини тулдириш тартиби хакида хабардор килинадилар.
  2. Стажировка уташнинг бошида талабалар вазирликнинг тузилиши, фаолият йуналишлари, узига хослиги билан танишадилар хамда стажировка рахбари ва бириктирилган устоз-ментор билан биргаликда стажировкани уташ дастурини бажариш буйича 5-иловага мувофик, шахсий иш режа жадвалини тузадилар.
  3. Стажировканинг асосий боскичида битирувчи бевосита стажировкани уташ дастурини бажариш буйича Шахсий иш режада курсатиб утилган ишларни бажаради.
  4. Стажировка якунлари буйича хисоботни топшириш сунгги боскич хисобланади.

Белгиланган тартибдаги хисобот-такдимот стажировка рахбари, устоз- ментор ва Ёшлар ишлари агентлиги вакили томонидан бахоланиб тасдикланади.

  1. Стажировкани муваффакиятли якунлаган битирувчилар Инспекция хамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 6-илова асосида тасдикданган сертификат би л ан такдирланади.

Мазкур сертификат асосида битирувчиларни давлат хизматига ишга кабул килишда имтиёз назарда тутилади.

5-боб. Давлат хизматига ишга кабул килиш

  1. Инспекция томонидан олтинчи даражали давлат хизматчилари (мутахассис) вакант штат бирликларининг ун фоиздан кам булмаган микдорида ёш мутахассислар учун лавозимлар руйхатини шакллантиради.
  2. Руйхатдаги лавозимлар учун битирувчиларга алохида малака талаблари ишлаб чикилади.
  3. Дастур асосида стажировками муваффакиятли тамомлаган, сертификатга эга битирувчилар Инспекциядаги махсус комиссия томонидан утказиладиган сухбат асосида ишга кабул килинади.
  4. Дастур буйича стажировка утаётган битирувчиларга Инспекция томонидан (бюджетдан ташкари маблаглари хисобидан) базавий хисоблаш мивдорининг бир баробаридан уч баробаригача мивдорда стипендиялар берилади.

6-боб. Якунин конда

Мазкур Дастур буйича юзага келадиган низолар конунчилик хужжатларида белгиланган тартибда хал этилади.