БАЛАНДЛИКЛАРДА САНОАТ АЛПИНИЗМИ УСУЛЛАРИДА ТАЪМИРЛАШ, ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:
- ариза;
- аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
- юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;
- баландликларда саноат алпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларга эга бўлган мутахассисларнинг рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги ва мутахассислиги бўйича иш стажи кўрсатилади;
- баландликларда саноат алпинизми усулларида ишларни бажариш учун зарур бўлган техника воситаларининг тавсифлари.
Лицензия талаблари ва шартлари:
- лицензия талабгори (лицензиат) штатида лицензияланадиган фаолият тури бўйича ҳужжатларга (махсус тайёргарлик тўғрисида гувоҳнома, сертификат), баландликларда саноат алпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш кўникмалари қўлланган ҳолда камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган камида икки нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши;
- лицензия талабгорида (лицензиатда) баландликларда саноат алпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, жиҳозларнинг, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги нормаларига риоя этилишини таъминловчи бошқа махсус техника воситаларининг мавжуд бўлиши.
АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ МУДДАТИ: 15 КУН
АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ УЧУН ТЎЛАНАДИГАН ЙИҒИМ МИҚДОРИ: 1 БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)
ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИЛГАНЛИГИ УЧУН ДАВЛАТ БОЖИ МИҚДОРИ: 10 БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)
Меъёрий ҳужжатга ҳавола: https://lex.uz/uz/docs/-5870213