UZ
RU
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги вазирлиги
Ишонч телефони
1298
Электрон манзил
info@mc.uz
Сайт харитаси

Ёш мутахассисларни танлаш дастури

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида Ёш мутахассисларни танлаш

ДАСТУРИ

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан (кейинги ўринларда – вазирлик) “Ёш мутахассисларни танлаш” намунавий дастури (кейинги ўринларда – Дастур) Олий таълим муассасаларининг (кейинги уринларда – ОТМ) битирувчи курсида ўқиётган қобилиятли ёшларни саралаб олиш, уларнинг стажировкасини ташкил этиш ва кейинчалик заҳирага киритиш бўйича комплекс чора-тадбирларни назарда тутади. Дастур мақсади – вазирлик тизимида энг муносиб кадрларни танлаш ва истиқболли кадрларни тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш ҳамда ОТМ битирувчиларини вазирликка жалб қилиш самарадорлигини оширишдан иборат. Дастур вазифалари: олий таълим муассасалари ҳамда давлат хизмати ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш; энг салоҳиятли ва билимли битирувчиларни селекция қилиш; номзодларни вазирликка стажировка ўташ учун йўналтириш ҳамда “Устоз-шогирд анъанаси” асосида тажрибали устоз-менторларга бириктириш; стажировкани муваффақиятли якунлаган битирувчиларни танлов (суҳбат) асосида давлат хизматига ишга қабул қилиш.

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Дастурда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Олий таълим муассасаси – бакалавриат таълим йуналишлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрланишини таъминловчи давлат таълим муассасаси; битирувчи – ОТМ кундузги шаклининг бакалавриат босқичи битирув курс талабалари; Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги азирлигида стажировка ўташ – ёш мутахассисларни давлат хизматига тайёрлаш, касбий фаолият маъсулиятини ҳис этиш ва тажрибали мутахассисларнинг иш фаолиятини ўрганиш орқали ОТМда олган назарий билимларини амалий мустахкамлаш жараёни. малака талаблари – маълум бир давлат фуқаролик лавозимига стажёр бўлиш учун номзодларга нисбатан вазирлик томонидан белгиланадиган тегишли маълумот, шунингдек билим ва касбий компетенциясига қўйилган талаблар; стажировка раҳбари – вазирликдаги стажировка жараёнини мувофиқлаштириш масъулияти юкланган раҳбар ходими. устоз-ментор – стажировка ўтаётган битирувчиларга вазирлик фаолиятида “устоз-шогирд” анъанаси асосида зарур ташкилий кўрсатмалар берувчи, уларни техник хавфсизлик қоидалари билан таништирувчи, амалий кўникма ва малакаларни ўргатувчи, стажировка даврида талаба эгаллаган кўникмаларни баҳолаш юкланган тажрибали давлат фуқаролик хизматчиси. шахсий ривожланиш режаси – битирувчининг вазирликида стажировкаси давомида ўзлаштириши лозим бўлган билим ва кўникмалар муддатлар кесимида акс эттириладиган хужжат. Кадрлар заҳираси – вазирликдаги лавозимларни салоҳиятли, ёш кадрлар билан тўлдирилишини таъминлайдиган, юқори малакали мутахассислар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар базаси.

2-боб. Танлов ўтказиш тартиби

  1. “Ёш мутахассисларни танлаш дастури” 1-иловадаги дастурни амалга ошириш схемаси бўйича тегишли босқичларда ва белгиланган муддатларда амалга оширилади.
  2. Вазирликнинг расмий саҳифаларида “Ёш мутахассисларни танлаш дастури” бўйича стажировка танлови ҳақида эълон берилади ва тарғибот ташвиқот ишлари амалга оширилади.
  3. Номзодлардан стажировка танловида иштирок этиш учун аризалар онлайн шаклда (mc.uz электрон сайти орқали) қабул қилинади.
  4. Техник талабларга мувофиқ ариза эгаларига саралаш босқичида иштирок этишга йўлланма юборилади.
  5. Номзодлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, давлат фуқаролик хизмати ва коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик, давлат тили, ахборот технологиялари бўйича билим даражасини аниклаш учун тегишли вазирлик томонидан ташкил этиладиган махсус тест синовидан ўтадилар.
  6. Тест синовлари базаси Ёшлар ишлари агентлиги буюртмасига биноан вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти томонидан ишлаб чиқилади.
  7. Тест босқичи вазирлик билан ҳамкорлик қилаётган ОТМларнинг махсус компьютер хоналарида ўтказилади. Танлов жараёнлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади.
  8. Тест босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар (71 фоиздан юқори) тегишли вазирлик тузилган махсус комиссия томонидан суҳбатдан ўтказилади.
  9. Номзодлар кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ жадвал бўйича баҳоланади. Баҳолаш натижаларига кўра, синовлардан муваффақиятли ўтган номзодларни стажировкага қабул қилиш ҳақида вазирликнинг буйруғи чиқарилади.
  10. Стажировка жараёнини намунали якунлаган ёш мутахассислар стажировка ўтаган вазирликнинг кадрлар заҳирасига киритилади.

3-боб. Стажировкани ташкил этиш қоидалари

  1. Стажировка танловлардан муваффақиятли ўтган битирувчи билан 3-иловага мувофиқ тўзиладиган стажировка шартномаси асосида ташкил қилинади.
  2. Мазур шартномада стажировкани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шартнома предмети, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, вазирликнинг иш фаолияти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда стажировкани ўташ тартиби, шартноманинг амал қилиш муддати ва бекор қилиш асослари, шунингдек, тарафларнинг жавобгарлигига оид нормалар назарда тутилади.
  3. Стажировка уч ойдан кам бўлмаган ҳамда бир йилдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилиши лозим.
  4. Ёшлар ишлари агентлиги Ёш мутахассисларни танлаш дастурини амалга ошириш жараёнларини мувофиқлаштиради. Стажировкани ташкил этишнинг зарур ташкилий-ҳуқуқий чораларини кўради.

Хусусан:

  • вазирликка намунавий дастур ва илова хужжатларни тақдим этади;
  • вазирлик намунавий дастур асосида ўз дастурларини ишлаб чиқиши ва танлов эълон қилишини назорат қилади;
  • танлов жараёнларини белгиланган мезонлар асосида шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлайди;
  • стажировкага жалб қилинган талабалар маълумотларини умумлаштиради;
  • стажировка якунлари бўйича ҳисобот (тақдимот) жараёнларида иштирок этади;
  • дастурни амалга ошириш схемаси бўйича барча босқичлардаги чора-тадбирларни мувофиқлаштиради;
  • стажировка ўташда ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш юзасидан мониторингни амалга оширади;
  • стажировка якунлари бўйича вазирликининг ҳисобот ва таклифларини умумлаштиради.
  1. Вазирлик стажировкани ташкил этишнинг зарур ташкилий-ҳуқуқий чораларини кўради.

Хусусан:

  • синов жараёнларини адолатли ва шаффоф тарзда ташкил этади;
  • малакали ва тажрибали мутахассислар орасидан стажёр билан ишлаш кўникмасига эга бўлган стажировка раҳбари ва устоз-менторни тайинлайди;
  • битирувчиларни стажировка даврида ўз ходими сифатида фаолият олиб бориши учун ташкилот раҳбарининг буйруғини чиқаради;
  • стажировка дастурига мувофиқ битирувчиларга жорий қилинадиган шарт-шароитлар (шахсий ҳимоя, моддий-техника воситалари бошқалар)ни яратади;
  • стажёрларга мавжуд адабиётлар, техник ва бошқа хужжатлардан фойдаланиш имкониятларини беради;
  • ташкилотнинг ички мехнат интизомини бўзган стажёр билан тузилган стажировка шартномасини белгиланган тартибда бекор қилади;
  • битирувчи стажировкани ўташ даврида вазирликда бахтсиз ходисага учраган ҳолатлар бўйича жавобгарлик масалаларини қонунчилик хужжатлари асосида кўриб чиқади;
  • Кадрлар бўлими вазирликда стажировка ўтаётган барча битирувчиларга раҳбарлик қилади.

Унинг вазифалари:

  • давлат фуқаролик хизмати ташкилотнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлимлари бўйича талабаларни тақсимлайди, объектнинг тузилиши, фаолият йўналишлари ва ўзига хос хусусиятлари билан таништиради;
  • стажёр билан стажировка ўташ шартномасини имзолайди;
  • стажёрлар билан вазирлик раҳбарияти ва етакчи ходимларнинг учрашувини ташкил этади.
  1. Устоз-ментор сифатида давлат хизматида камида уч йиллик тажрибага эга, меҳнат жамоасида обру-эътиборли давлат хизматчиси “устоз-шогирд” анъанаси асосида кўпи билан икки нафар битирувчига бириктирилиши мумкин.

Унинг вазифалари:

  • стажёрларга иш фаолияти ва техника хавфсизлиги бўйича тушунтириш, шунингдек вазирлтикнинг ички тартиб қоидалари ва иш режимининг хусусиятлари бўйича йўл-йўриқ кўрсатади;
  • стажировка дастурига тааллуқли материаллардан фойдаланиш тартиб қоидаларини ўргатади;
  • стажёр иш кунининг белгиланган давомийлигига ва стажернинг шахсий иш режасига риоя этилишини назорат қилади;
  1. Стажёр вазирликда стажировка ўташда:
  • стажировка бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишиши;
  • стажировка шартномаси билан юклатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш;
  • стажёрнинг шахсий иш-режасида назарда тутилган барча топширикларни белгиланган муддатларда, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариши;
  • стажировка ўташ тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилиши;
  • фаолиятида фойдаланиши мумкин бўлган материаллар тўпламини шакллантириши;
  • қабул қилувчи вазирликнинг ички меҳнат тартиб қоидалари ва ходимлари фаолиятининг тартибини белгиловчи хужжатларга риоя қилиши шарт.

4-боб. Стажировкани ўташ тартиби

  1. Стажировка уч босқичга бўлинади:
  • тайёрлов;
  • асосий;
  • ҳисоботларни топшириш ва баҳолаш.
  1. Стажировка тайёрлов босқичининг биринчи кунида давлат фуқаролик хизматидаги стажировка раҳбари томонидан йиғилиш ўтказилади. Йиғилишда талабалар стажировкани ўташ дастури билан танишадилар, унинг мақсад ва вазифаларига тааллуқли кўрсатмалар, стажировкани ўташ ва 4-иловадаги ҳисобот шаклини тўлдириш тартиби ҳақида хабардор қилинадилар.
  2. Стажировка ўташнинг бошида талабалар вазирликнинг тузилиши, фаолият йуналишлари, ўзига хослиги билан танишадилар ҳамда стажировка раҳбари ва бириктирилган устоз-ментор билан биргаликда стажировкани ўташ дастурини бажариш бўйича 5-иловага мувофиқ, шахсий иш режа жадвалини тузадилар.
  3. Стажировканинг асосий босқичида битирувчи бевосита стажировкани ўташ дастурини бажариш бўйича Шахсий иш режада кўрсатиб ўтилган ишларни бажаради.
  4. Стажировка якунлари бўйича ҳисоботни топшириш сўнгги босқич ҳисобланади.

Белгиланган тартибдаги ҳисобот-тақдимот стажировка раҳбари, устоз-ментор ва Ёшлар ишлари агентлиги вакили томонидан баҳоланиб тасдиқланади.

  1. Стажировкани муваффақиятли якунлаган битирувчилар вазирлик ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 6-илова асосида тасдиқланган сертификат билан тақдирланади.

Мазкур сертификат асосида битирувчиларни давлат хизматига ишга қабул қилишда имтиёз назарда тутилади.

6-боб. Давлат хизматига ишга қабул қилиш

  1. Вазирлик томонидан олтинчи даражали давлат хизматчилари (мутахассис) вакант штат бирликларининг ўн фоиздан кам бўлмаган миқдорида ёш мутахассислар учун лавозимлар рўйхатини шакллантиради.
  2. Руйхатдаги лавозимлар учун битирувчиларга алоҳида малака талаблари ишлаб чиқилади.
  3. Дастур асосида стажировкани муваффақиятли тамомлаган, сертификатга эга битирувчилар вазирликдаги махсус комиссия томонидан ўтказиладиган суҳбат асосида ишга қабул қилинади.
  4. Дастур бўйича стажировка ўтаётган битирувчиларга вазирлик томонидан (бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан) бир баробаридан уч баробаригача миқдорда стипендиялар берилади.

7-боб. Якуний қоида

  1. Мазкур Дастур бўйича юзага келадиган низолар қонунчилик хужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.