UZ
RU
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги вазирлиги
Ишонч телефони
1298
Электрон манзил
info@mc.uz
Сайт харитаси

Вазирлик ҳақида

Шахсларни қабул қилиш жадвали:

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO‘JALIGI VAZIRI VA UNING O‘RINBOSARLARI TOMONIDAN JISMONIY VA YURIDIK SHAXSLARNI QABUL QILISH JADVALI

2024 YILNING I-YARIM YILLIGIDA QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO‘JALIGI VAZIRLIGI RAHBARIYATI TOMONIDAN QORAQALPOG‘ISTON RЕSPUBLIKASI HAMDA VILOYATLARDAGI SHAHAR VA TUMANLARDA JISMONIY VA YURIDIK SHAXSLARNI SAYYOR QABUL JADVALI

2024 YILNING II-YARIM YILLIGIDA QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO‘JALIGI VAZIRLIGI RAHBARIYATI TOMONIDAN QORAQALPOG‘ISTON RЕSPUBLIKASI HAMDA VILOYATLARDAGI SHAHAR VA TUMANLARDA JISMONIY VA YURIDIK SHAXSLARNI SAYYOR QABUL JADVALI

 

Вазирликнинг вазифалари ва функциялари

1. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳада давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, шунингдек, соҳа фаолиятини ривожлантиришнинг узоқ ва ўрта муддатли дастурларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқишда, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тайёрлашда иштирок этиш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда стандартларни ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда тасдиқлашни амалга ошириш;
  • шаҳарсозлик фаолиятининг барча босқичлари рақамлаштирилишини таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат хизматларини соддалаштириш ва такомиллаштириб бориш;
  • республика ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош схемасини, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш схемаларини, агломерацияларни ривожлантириш стратегияси, шаҳарлар (шаҳарчалар) бош режалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил қилиш, шунингдек, уларга риоя этилиши юзасидан давлат архитектура назоратини амалга ошириш;
  • лойиҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини юритиш, якка тартибдаги, намунавий, такроран қўлланиладиган экспериментал лойиҳаларни ва энергия тежамкор лойиҳа ечимлари ишлаб чиқишни ташкил этиш, улар фаолиятини лицензиялаш ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертиза қилинишини таъминлаш;
  • пудрат бозорини ривожлантириш, жумладан қурилиш-пудрат ташкилотларининг айрим фаолиятларини лицензиялаш ва улуш киритиш асосида қуриладиган кўп хонадонли уйларни рўйхатга олишни мувофиқлаштириш, қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида рухсат этиш ва хабардор қилиш тартибини мувофиқлаштириш;
  • мақсадли дастурларга киритилган объектларни мониторинг қилиш, лойиҳа ва қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолиятида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида давлат харидлари ҳамда рейтинг тизимини юритиш;
  • объектлар қурилиши жараёнида муаллифлик, техник ва ички назорат олиб борилиши устидан давлат назорати ўрнатилишини таъминлаш, шунингдек, республика ҳудудида қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик хавфсизлиги таъминланишини шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги баҳоланишини таъминлаш;
  • уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш;
  • кўп квартирали уйларни бошқариш, шу жумладан, кўп квартирали уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини, эски ва авария ҳолатидаги уй-жойлар бузилишини ташкил этишни мувофиқлаштириш ҳамда реновация дастурларини шакллантириш;
  • ҳудудларни ободонлаштириш соҳаси муаммоларини ўрганиш ва методологик таъминлаш;
  • ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ривожлантириш, давлат назоратини таъминлаш, соҳада хизмат кўрсатувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • иссиқлик таъминоти соҳасини комплекс ривожлантириш, ягона техник ва тариф сиёсатини юритиш;
  • уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида (уй-жой фонди, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари ҳамда иссиқлик таъминоти) давлат бюджети, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳамда давлат-хусусий шериклик ҳисобидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
  • қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида кадрларни маҳаллий ва хорижий етакчи таълим муассасаларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва компетенциясини баҳолаш ишларини ташкил этиш ҳамда сертификатлаш жараёнларини мувофиқлаштириш.

2. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳада давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, шунингдек, соҳа фаолиятини ривожлантиришнинг узоқ ва ўрта муддатли дастурларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқишда, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тайёрлашда иштирок этиш соҳасида:

  • соҳа фаолиятида узоқ муддатли стратегияларни белгилайди;
  • шаҳарсозлик соҳасида натижадорликни таъминлаш, ресурсларни ҳисобга олиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш, объектларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишни рақамлаштириш борасида илмий ечимларни ишлаб чиқади;
  • юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик фаолияти соҳасида бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган зарур чоралар кўради;
  • қурилиш соҳасида илғор технологиялар ва инновацияларни жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
  • соҳани ривожлантиришга қаратилган узоқ ва ўрта муддатли дастурлар, йўл хариталари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва таклифлар киритади;
  • ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш дастурларидаги объектларни лойиҳалашдан бошлаб уларни фойдаланишга топширишгача бўлган босқичларда энергия самарадорликка эришишни таъминлашга қаратилган чоралар кўради;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ инфратузилмани ривожлантириш лойиҳалари юзасидан буюртмачи хизматлари фаолиятининг амалга оширилишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

б) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда стандартларни ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда тасдиқлашни амалга ошириш соҳасида:

  • ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкил этади ҳамда тасдиқлайди;
  • шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида инновацион технологияларни жорий қилишдаги муаммоларни ўрганиб боради;
  • қурилиш соҳасидаги халқаро нормалар, қоидалар ва стандартларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида миллий норматив ҳужжатларни улар билан уйғунлаштириб боради;
  • бинолар, иншоотлар ва уларнинг алоҳида элементларига бўлган хавфсизлик талаблари, шунингдек, бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади;
  • сейсмик хавфсизлик таъминлаш борасида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини хорижий мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда такомиллаштиради;
  • хорижий ва халқаро ташкилотлар, консультантлар ва мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда уларни миллий норматив ҳужжатлар базасини такомиллаштиришга жалб қилади;
  • шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқилиши бўйича белгиланган тартибда буюртмачи бўлади;
  • шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг давлат фондини шакллантиришда иштирок этади;
  • шаҳарсозликда илмий-техника тараққиёти муаммоларини мақбул тарзда ҳал этиш учун илмий-техника ва техник кенгашлар фаолиятини ташкил этади;
  • қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш материалларини олиб келиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилишда мувофиқликни баҳолаш соҳасида давлат томонидан тартибга солишни амалга оширади;
  • техник регламентларнинг ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

в) шаҳарсозлик фаолиятининг барча босқичлари рақамлаштирилишини таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат хизматларини соддалаштириш ва такомиллаштириб бориш соҳасида:

  • объектлар қурилиш жараёнини электрон мониторинг қилишни йўлга қўяди ва такомиллаштириб боради;
  • қурилиш соҳасига ахборот тизимларини жорий этиш ишларини такомиллаштириш орқали инсон омилини камайтириш, бюрократик тўсиқлар ва тизимли муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
  • қурилиш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича дастурлар ишлаб чиқилишини ташкил этади ва ижро этилишини мониторинг қилади;
  • қурилиш соҳасига ахборот тизимларини жорий этишда масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва ҳамкорлигини таъминлайди;
  • жорий этилаётган ахборот тизимларининг жойларда самарали ишлаши ва қўлланилишининг ягона амалиётини таъминлайди;
  • соҳада кўрсатилаётган давлат хизматларини ривожлантириш ва соддалаштириш бўйича таклифлар киритиб боради;
  • ҳудудий бўлинмалар фаолиятини таҳлил қилади, улар томонидан амалга ошириладиган давлат хизматларини такомиллаштириб боради;

г) республика ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош схемаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш схемалари, агломерацияларни ривожлантириш стратегияси, шаҳарлар (шаҳарчалар) бош режалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил қилиш, шунингдек, уларга риоя этилиши юзасидан давлат архитектура назоратини амалга ошириш соҳасида:

  • республика ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош схемасини, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш схемаларини ва агломерацияларни ривожлантириш стратегиясини вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқишни ташкил этади;
  • шаҳарларнинг, шаҳарчаларнинг бош режалари ҳамда Тошкент шаҳрининг марказий қисмлари ва вилоятларнинг маъмурий марказлари, шунингдек, маданий мерос объектларига эга бўлган шаҳарларни батафсил режалаштириш лойиҳаларини тасдиқлайди (тасдиқланиши Вазирлар Маҳкамасининг ва бошқа ташкилотларнинг ваколатлари жумласига киритилган шаҳарсозлик ҳужжатлари бундан мустасно);
  • қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқишни ва тасдиқлашни ташкил қилади;
  • шаҳарсозлик соҳасида илмий-тадқиқот ишлари, аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи функцияларини бажаради;
  • умумдавлат аҳамиятига молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик объектлари учун чегаралар белгилаш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
  • давлат шаҳарсозлик кадастрини юритади, аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан давлат-архитектура назоратини олиб боради;
  • аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан амал қилиши юзасидан давлат-архитектура назоратини амалга оширади ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, айбдор шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чоралари қўллаш бўйича таклиф киритади;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва махсус ваколатли давлат органларининг ҳудудий бўлинмаларига шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда қабул қилинган қарорларни бекор қилиш ҳақида тақдимномалар киритиш;
  • шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензияларнинг ва рухсат берувчи ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уларни бекор қилиш ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бартараф этиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун тегишли давлат органлари ва ташкилотларга тақдимномалар юбориш;
  • аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларига амал қилиниши юзасидан мониторинг юритади;
  • шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади;
  • аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларидан барча фойдаланишини таъминлаш учун вазирлик сайтида уларнинг очиқ график қисмини эълон қилиб борилишини таъминлайди;

д) лойиҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг айрим фаолият турларини лицензиялаш ҳамда мониторингини юритиш, якка тартибдаги, намунавий, такроран қўлланиладиган экспериментал лойиҳаларни ва энергия тежамкор лойиҳа ечимлари ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилинишини таъминлаш соҳасида:

  • лойиҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва мониторингини юритади, якка тартибдаги, намунавий, такроран қўлланиладиган экспериментал лойиҳалар ва энергия тежамкор лойиҳа ечимларини ишлаб чиқишни ташкил этади;
  • қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шаҳарсозлик фаолиятининг айрим фаолият турларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда лицензиялар беради;
  • лицензиялар реестрининг доимий юритилиши ва унга тегишли ўзгартиришлар киритишни амалга оширади;
  • ўз ваколатлари доирасида лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилади;
  • белгиланган тартибда лицензия ва аккредитация талабларига риоя қилмаган лойиҳа ва қурилиш-пудрат ташкилотлари лицензия ва аккредитация гувоҳномалари амал қилишини тўхтатади ва бекор қилади;
  • лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартлари бажарилиши тўғрисидаги ахборот билан тўлдириб бориладиган марказлаштирилган реестрни (базасини) юритади;
  • юридик шахсларни шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш юзасидан аккредитациядан ўтказади;
  • шаҳарсозлик ҳужжатлари, бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, модернизация қилиш, қайта жиҳозлаш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказади;

е) пудрат бозорини ривожлантириш, жумладан қурилиш-пудрат ташкилотларининг айрим фаолият турларини лицензиялаш ва улуш киритиш асосида қуриладиган кўп хонадонли уйларни рўйхатга олишни мувофиқлаштириш, ишлаб чиқариладиган қурилиш материаллари базаларини шакллантириш соҳасида:

  • қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базасини шакллантиради;
  • қурилиш-пудрат ташкилотларининг айрим фаолият турлари учун лицензиялар беради;
  • энергия самарадор қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмларини қўллаш бўйича таклифлар киритади;
  • улуш киритиш асосида уй-жой қурувчиларни электрон рўйхатга киритади ва шартномаларни ҳисобга қўяди ва мазкур фаолиятни такомиллаштириш чораларини кўради;

ж) мақсадли дастурларга киритилган объектларни мониторинг қилиш, лойиҳа ва қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолиятида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида давлат харидлари ҳамда рейтинг тизимини юритиш соҳасида:

  • мақсадли дастурларга киритилган объектларни ер майдонлари ажратилишидан бошлаб, «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида танлов савдолари (тендер) ўтказилиши, лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказилиши ва қуриб битказилган объектларни фойдаланишга рухсат беришгача бўлган жараёнлар мониторингини юритади;
  • қурилиш-пудрат, лойиҳа-қидирув ташкилотлари ҳамда қурилиш билан боғлиқ кластерларнинг электрон рейтинги тизимини шакллантиради ва юритади;
  • рейтинг мезон талабларини соҳани босқичма-босқич ривожлантириш асосида белгилаб, ундаги қатнашчиларни халқаро бозорга чиқариш мақсадида, рейтинг талаблари асосида уларни тайёрлайди;
  • рейтинг тизимини қурилиш объектлари ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг ихтисослигидан келиб чиққан ҳолда соҳавий шаклланишини ҳамда методологик таъминлайди;
  • рейтингга кирган ташкилотларнинг сони ва тури статистикасини юритади;
  • рейтинг мезонларини белгилашда иштирок этади, уларни электрон, инсон омилисиз ҳамда интеграция йўли билан автоматик равишда олинишини таъминлайди;
  • қурилиш соҳасидаги «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида инсон омилисиз электрон танлов савдолари (тендер) тизими юритилишини таъминлайди, унинг шартларини белгилайди ҳамда тизимни ишлаш амалиётидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб боради;
  • аутсорсинг хизматини кўрсатувчи буюртмачи ташкилотларининг бозори шакллангандан кейин уларнинг рейтингини шакллантиради, уларни давлат харидлари учун жалб этиш бўйича инсон омилисиз электрон танлов савдолари (тендер) тизимини яратади ва ривожлантириш юзасидан таклифлар киритади;

з) объектлар қурилиши жараёнида муаллифлик, техник ва ички назорат олиб борилиши устидан давлат назорати ўрнатилишини таъминлаш, шунингдек, республика ҳудудида қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик хавфсизлиги таъминланишини шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлигини баҳолаш соҳасида:

  • буюртмачининг техник, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик ва қурилиш-пудрат ташкилотининг ички назорат тизимининг сифатли олиб борилишини назорат қилинишини таъминлаш;
  • объектларда бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилиши бўйича давлат назорати амалга оширилишини таъминлайди ва мувофиқлаштиради;
  • шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади;
  • шаҳарсозликка оид қонунчилик, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини такомиллаштиришга доир таклифлар киритади;
  • қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш ишларида иштирок этади;
  • қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик хавфсизлиги таъминланишини шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги баҳоланишини ва назорат қилинишини таъминлайди;
  • электрон техник паспортлар асосида бино ва иншоотларни сейсмик жиҳатдан заифлиги бўйича таснифлашда, шунингдек, бино ва иншоотларнинг инструментал-техник текшируви ҳамда уларнинг зилзилабардошлигини оширишда иштирок этади;
  • сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган барча турдаги бино ва иншоотларнинг, шунингдек, кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига оладиган электрон техник паспортларни шакллантиради;
  • қурилаётган бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш, шунингдек, мавжуд бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш учун зарур чоралар кўриш бўйича таклифлар ва тавсиялар тайёрлайди;

и) уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш соҳасида:

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жой коммунал хизматларга бўлган талабини ўрганишни ташкил қилади, истеъмол эҳтиёжлари, уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш истиқболларини инобатга оладиган ижтимоий-иқтисодий прогнозларни тузади;
  • уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайди ва шу асосда тармоқ ва тармоқлараро ҳамкорликни шакллантиради;
  • истеъмолчиларни уй-жой коммунал хизматлар билан таъминлаш даражасини ошириш, энергия тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш ҳисобга олиниб, уларнинг сифатини яхшилашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
  • кўп квартирали уй-жой фонди ҳамда иссиқлик таъминоти соҳасида қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ва модернизация қилишга доир дастурлар, шунингдек, ҳудудларнинг коммунал инфратузилмасини янада ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади;
  • Вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларига уй-жой коммунал хўжалиги барқарорлигини таъминлашга доир ишларини ташкил этади;
  • Вазирлик тизимидаги уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси объектларининг барқарор фаолиятини, республика ҳудудида уй-жой коммунал хўжалигига оид норматив талабларга риоя этилишини таъминлайди;
  • маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан кўп квартирали уйларнинг сақланишини таъминлаш, уй-жой коммунал хўжалиги объектларининг барқарор ишлаши, шунингдек, уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ривожлантириш истиқболлари масаласи юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилади;
  • Вазирлик тизимидаги иссиқлик таъминоти ташкилотлари фаолияти самарадорлигининг иқтисодий нормативларини (кўрсаткичларини) тасдиқлайди, ягона иқтисодий, техникавий ва ҳисобдорлик сиёсатини юритади, ташкилотлар ишлари самарадорлигини атрофлича таҳлил қилиш жараёнига методологик раҳбарлик қилади;
  • маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида хўжалик механизми ва бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, уй-жой коммунал хўжалиги ташкилотлари фаолиятини яхшилаш бўйича иқтисодий воситалар ва рағбатлантириш таъсирини кучайтириш ҳамда аҳолига хўжалиги маданиятини ошириш чораларини кўради;
  • республика аҳолисини уй-жой коммунал хўжалиги ташкилотлари фаолияти тўғрисида мунтазам хабардор қилади, жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларнинг Вазирлик ваколатига киритилган масалаларга тааллуқли мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқади ва зарур чоралар кўради, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, уларнинг мурожаатлари билан боғлиқ ишлар ҳолатини таҳлил қилади;

к) кўп квартирали уйларни бошқариш, шу жумладан, кўп квартирали уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини, эски ва авария ҳолатидаги уй-жойлар бузилишини ташкил этишни мувофиқлаштириш ҳамда реновация дастурларини шакллантириш соҳасида:

  • кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб боради;
  • кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш ва улардан фойдаланиш тизимини комплекс ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
  • уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини бошқариш борасида кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш бозорини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқади;
  • кўп квартирали уйлардан ва кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларидан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш бўйича тизимли ишларни самарали ташкил қилишда иштирок этади;
  • кўп квартирали уйларнинг техник ҳолати мониторингини ўтказиш бўйича ишларни ташкил этади;
  • кўп квартирали уйларни бошқариш органлари реестрини шакллантиради ва юритади;
  • кўп квартирали уйлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартибини тасдиқлайди;
  • кўп квартирали уйлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловларининг энг кам миқдорини белгилайди;
  • кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида тизимли мониторингнинг амалга оширилишини таъминлайди;
  • кўп квартирали уйларни мавсумий фойдаланишга ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини ташкил қилишда иштирок этади;
  • новаторлик фаолияти ва замонавий инновацион технологияларни жорий этишга кўмаклашади;
  • кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг ҳисоби ва уларнинг фаолияти бўйича ҳисоботларни юритиш учун ахборот тизимлари ҳамда ахборот ресурсларини жорий этади;
  • кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари билан боғлиқ фаолияти тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг реестрини вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштиради ва янгилаб туради;
  • кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича ахборот ва маслаҳат ёрдами кўрсатади;
  • кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг фаолиятига ҳуқуқий ҳамда услубий жиҳатдан кўмаклашади;
  • уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги ягона биллинг тизимини юритади;
  • ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда кўп квартирали уйларни бошқаришнинг замонавий шакллари ва усулларини ишлаб чиқади;
  • бошқариш органларининг мансабдор шахслари ва бошқарувчилари ҳамда мутахассисларини малакасини оширишни ташкил этади ҳамда уларга малака сертификатини беради;
  • кўп квартирали уйларни бошқариш органлари рейтингини юритади;
  • кўп квартирали уй-жой фондини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва бу борадаги ишларни амалга оширишга доир манзилли рўйхатларни тасдиқлайди;
  • кўп квартирали уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш бўйича дастурларни амалга ошириш доирасида жалб қилинган буюртмачилар, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари ишларини мувофиқлаштиради ҳамда мониторингини юритади;
  • кўп квартирали уйда энергияни тежаш ва энергетика самарадорлигини ошириш бўйича тадбирларни белгилайди;
  • кўп квартирали уйларни реконструкция қилиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ва таъмирлаш, уларнинг техник ва фойдаланиш ҳолатини яхшилаш масаласида жойлардаги ижро ҳокимияти органлари фаолиятига кўмаклашади;
  • кўп квартирали уй-жой фондининг эскириш ва авария ҳолати мониторингини юритади ва улар асосида реновация дастурларини ишлаб чиқади;

л) ҳудудларни ободонлаштириш соҳаси муаммоларини ўрганиш ва методологик таъминлаш соҳасида:

  • аҳоли пунктлари ҳудудларини ободонлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий база, стандартлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқади ва янгилайди;
  • ободонлаштириш соҳасида давлат маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишга қаратилган давлат-хусусий шериклик механизмларини босқичма-босқич жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади;
  • ободонлаштириш соҳасига йўналтирилган инновацион ечимларни жорий қилади;
  • ободонлаштириш соҳаси ходимларига муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш даражасини ошириш бўйича таклифларни тайёрлайди;

м) ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ривожлантириш, давлат назоратини таъминлаш, соҳада хизмат кўрсатувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

  • ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги дастурлар, стратегиялар ҳамда концепцияларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
  • аҳолининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар билан қамраб олинишини мониторинг қилади;
  • аҳоли пунктларини ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар билан таъминлаш учун давлат ижтимоий буюртмаларини беради;
  • ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатилишида хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади;
  • ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
  • ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги тариф сиёсатини шакллантиришга кўмаклашади;
  • Ўзбекистон Республикасидаги ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини ривожлантиришнинг бош схемаси ишлаб чиқилишида иштирок этади;
  • ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги илмий тадқиқотларни ташкил этади ҳамда мувофиқлаштиради;
  • ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида ходимларга бўлган эҳтиёжни таҳлил қилади ҳамда уларни тайёрлашда иштирок этади;
  • давлат ижтимоий буюртмалари асосида фаолият юритаётган ичимлик суви таъминоти ташкилотлари реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради, улар фаолияти самарадорлигининг асосий мезонларини белгилайди ва баҳолайди;
  • ичимлик суви ва оқова сувларни тозалаш иншоотларини технологик аудитдан ўтказиш ҳамда сувни тежаш бўйича зарур чораларни белгилашда иштирок этади;
  • ичимлик суви таъминоти ташкилотлари учун сувнинг технологик жиҳатдан сарфланишини ва йўқотилишини ҳисоб-китоб қилиш тартиби, шунингдек, уларнинг йўл қўйиладиган нормаларини (лимитларини) белгилайди;
  • давлат ижтимоий буюртмалари асосида фаолият юритаётган ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида қабул қилади;
  • ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилишга доир аниқ йўналтирилган дастурларни шакллантиришда иштирок этади;
  • халқаро молия институтлари иштирокида амалга ошириладиган ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиб олиш ва тасдиқлаш чораларини кўради, шунингдек, лойиҳаларни молиялаштиришни амалга оширади;
  • давлат ижтимоий буюртмалари асосида фаолият юритаётган ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш соҳасидаги эксплуатация ва хўжалигини кенгайтириш фаолиятини мувофиқлаштиради;
  • ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида давлат назоратини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

н) иссиқлик таъминоти соҳасини комплекс ривожлантириш, ягона техник ва тариф сиёсатини юритиш соҳасида:

  • иссиқлик таъминоти соҳасидаги дастурлар, стратегиялар ҳамда концепцияларни ишлаб чиқади ва мониторингини юритади;
  • иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар самарадорлигини ошириш, белгиланган талабларга мувофиқ унинг сифатини таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнига энергия ва сувни тежайдиган технология ҳамда ускуналарни жорий қилишга қаратилган чора-тадбирларни белгилайди;
  • республика ҳудудида иссиқлик таъминоти объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, модернизация ва реконструкция қилишда ягона сиёсат юритади;
  • иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича буюртмачи функцияларининг бажарилишини ташкил этади;
  • иссиқлик таъминоти объектларини ўз вақтида ишга тушириш бўйича манзилли дастурлар ишлаб чиқади, келишади ва тасдиқлайди;
  • иссиқлик таъминоти соҳасида ягона тариф сиёсатини юритади;
  • иссиқлик таъминоти ташкилотлари реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради, улар фаолияти самарадорлигининг асосий мезонларини белгилайди ва баҳолайди;
  • иссиқлик таъминоти корхоналарини энерго аудитдан ўтказишни ташкил этади;
  • иссиқлик таъминоти тизимида иссиқлик энергиясининг сарфланиши ва йўқотилишини ҳисоб-китоб қилиш тартибини, шунингдек, уларнинг йўл қўйиладиган нормаларини (лимитларини) белгилайди;
  • иссиқлик таъминоти соҳасидаги лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши мониторингини маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари билан ҳамкорликда амалга оширади;
  • янги қуриладиган кўп квартирали уйлар, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларни сифатли ва узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш юзасидан таклифлар киритади;
  • иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва истеъмол қилиш талабларини ўз ичига олган иссиқлик таъминоти тизимида стандартлаштириш ва метрология бўйича ягона сиёсатни амалга оширади, бунда барча турдаги энергия сарфини ҳисоблаш замонавий ўлчов воситаларини ўрганиш, жорий этиш ва улардан фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

о) уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида (уй-жой фонди, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари ҳамда иссиқлик таъминоти) давлат бюджети, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳамда давлат-хусусий шериклик ҳисобидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш соҳасида:

Вазирликка юкланган вазифалар доирасида инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишни мувофиқлаштиради;

Давлат бюджети маблағлари ва чет эл инвестицияларини жалб этиш учун масъул ваколатли давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан уларни уй-жой коммунал хўжалиги соҳасига оид инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилиш бўйича истиқболли ва жорий ҳамкорлик таклифларини ўрганади, умумлаштиради ва дастурларни тайёрлайди;

инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари, техник-иқтисодий асослар ва бошқа лойиҳаларга оид ҳисоб-китобларни халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари кредитларини жалб этган ҳолда, ўз вақтида ишлаб чиқилиши бўйича чоралар кўради;

давлат-хусусий шерикликни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича ҳамда соҳага хусусий секторни жалб қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ривожлантириш учун тақдим этиладиган халқаро ва хорижий ҳукумат молия институтларининг техник кўмак (грант) маблағларидан фойдаланишнинг устувор йўналишларини белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан қонунчиликда белгиланган ҳолатларда хорижий инвесторлар билан инвестиция шартномалари тузади;

п) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ходимларни маҳаллий ва хорижий етакчи таълим муассасаларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва компетенциясини баҳолаш ишларини ташкил этиш ҳамда сертификатлаш жараёнларини мувофиқлаштириш соҳасида:

илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасига оид тегишли йўналишларда ходимларни мақсадли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади ҳамда ўқув жараёнлари учун янги малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши фаолиятини юритади;

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, малакани баҳолаш ва сертификатлаш ишларини амалга оширади;

рақамли технологиялар асосида мутахассислар тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар ҳамда сертификатланган мутахассислар реестрини юритади;

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасига тегишли бўлган касблар бўйича касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича фаолиятни амалга оширади;

малакани баҳолаш ва сертификатлаш ишларига маҳаллий ҳамда хорижий экспертларни кенг жалб этади;

соҳа мутахассислари ва таълим олувчиларни нуфузли маҳаллий ҳамда хорижий ташкилотларда стажировка ва амалиётини ташкил этишда кўмаклашади;

соҳадаги ёш ходимларнинг билими, иқтидорини янада ошириш учун илмий-амалий конференция ва кўрик танловлар ўтказади;

вазирлик ва идоралар билан тегишли вазифа ҳамда топшириқларни ўзаро ҳамкорликда амалга оширишни ташкил этади.

3. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, унинг тизимига кирадиган таркибий ва ҳудудий бўлинмалар орқали ҳал этади.