UZ
RU
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги вазирлиги
Ишонч телефони
1298
Электрон манзил
info@mc.uz
Сайт харитаси

Халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида қирғизистонлик делегатлар билан учрашув бўлиб ўтди

Ташрифдан мақсад - вазирликнинг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими, хусусан, ундаги платформаларнинг фаолиятини ўрганиш, тизимнинг афзалликлари ҳамда муҳандислик тармоқларини рақамлаштириш жараёнларини муҳокама қилишдан иборат.  

Мулоқот давомида “Шаффоф қурилиш” МАТ давлат тизимларининг рақамлашиши асосида шакллантирилгани, бугунги кунда лойиҳа ва пудрат ташкилотлари томонидан мазкур тизимга катта қизиқиш билдирилаётгани таъкидланди. Шу билан бирга тизимдаги инсон омилисиз электрон рейтинг ва  тендер платформаларининг нуқсонсиз ишлаши, тизимни такомиллаштириш, пудрат ва лойиҳа соҳалари йўналишидаги тадбиркорлик субъектларининг талаб ва таклифларини эшитиш мақсадида худудларга чиқилганлиги таъкидланди.

Қирғизистон делегацияси вакиллари томонидан электрон тизимнинг юқори савияда ишланганлигини, ушбу тизимдан пудрат ва лойиҳа бозорини ривожлантиришда бозор принциплари асосида унумли фойдалиш учун имконият катта эканлиги айтиб ўтилди.
Ўз ўрнида меҳмонлар Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг иш режими, тизимнинг яратилиши ва ундан фойдаланиш жараёни билан танишдилар.