Toпшириқ ижроси юзасидан Қурилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ўрнатилган тартибда вазирлик ҳамда идоралар билан келишилди (ИД-28246 (В-И). Лойиҳага ҳудудий қурилиш бош бошқармалари фаолиятининг самарадорлигини тубдан ошириш, бунинг учун уларнинг ташкилий тузилмасини ўзгартириш, шунингдек моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантиришни кучайтириш назарда тутадиган таклифлар киритилган. Ҳозирги кунда Ушбу топшириқ ижроси юзасидан Қурилиш вазирлигининг 01.06.2022 йилдаги 13-06/6300-сонли хати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Вазирлиар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилган.
2.2.-банд бўйича.
01.06.2022-йилги 13-06/6300 сонли хат орқали Вазирлар Маҳкамасига, ягона электрон (project.gov.uz) тизими орқали вазирлик ва идоралар билан келишилган (ID-28246 (V-1))-сон) “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси киритилди.
3.2.-банди.
йўл харитасининг 3.2 бандига мувофиқ, Лойиҳа қидирув ташкилотларининг электрон рейтинги ишлаб чиқиш вазфиаси бўйича ВМ-46 сон қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритиш бўйича (2 илова 1 банд) қарор лоийҳасига тегишли бандлар киритилди. Унга кўра “Рейтингнинг асосий йўналишлари, мезонлари ва ҳар бир мезон бўйича белгиланадиган баллар ҳамда баҳолаш методикаларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар Қурилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ–43-сон қарори билан тасдиқланган Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби билан келишган ҳолда киритилиши белгиланди. Ҳозирда мазкур қарор лоийҳаси регламент талабларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига киритилган. (хат рақами. 14-06/6446 03.06.2022-йил)
Коррупция хавфларига энг кўп дучор бўладиган йўналишлар ва лавозимлар реестрини ишлаб чиқилди. Вазирликнинг 10.08.2022-й. Кунги 01/6-05/9141-сонли хати орқали реестр жадвал кўринишида Коррупцияга қарши курашиш Агентлигига киритилди.
6.1.-банд.Мазкур топширқларнинг ижросини назарда тутадиган нормалар Қурилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳоли пунктларини бош режаларини тасдиқлашда жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳамда “Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари томонидан аҳоли пунктларининг бош режалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари лойиҳалари ишлаб чиқилиб, уларни ўрнатилган тартибда вазирлик ҳамда идоралар билан келишиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу топшириқ ижроси юзасидан Қурилиш вазирлигининг 20.09.2022 йилдаги 13-06/10766-сонли хати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари томонидан аҳоли пунктларининг бош режалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш тартиби хақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси Вазирлира Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилган.
6.2.-банд. Бош режа лойиҳларни аҳоли ўртасида муҳокама қилиш тартиби Қурилиш вазирлиги томонидан 2021 йил 22 февралда тасдиқланган Шаҳарсозлик кодексининг 35-43-моддаларига киритилган. Кодекс 2021 йил май ойида кучга кирган.
Бош режаларни амалга ошириш бўйича давлат ҳокимияти органларига ва аҳолига ахборот бериш тартибини жорий қилиш ҳамда давлат ҳокимияти органлари томонидан шаҳар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш тартиби масаласида бошқарма томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари томонидан аҳоли пунктларининг бош режалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2022-йил 20-сентябр куни №13-06/10766-сонли хат орқали (ID-26247) кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига юборилган.
Қурилиш вазирлиги томонидан 2022 йил 6 июл куни 18-06/7857-сон хат билан Молия вазирлигига манзилли рўйхатни шакллантиришнинг аниқ тартиби ва муддати ҳамда ҳужжатларни электрон тарзда алмашинуви бўйича ўз таклифларини юборган.
10.1.-банди бўйича.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-декабрдаги ПҚ-73-сон қарорининг 10-ИЛОВАси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги «Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 302-сон қарори бекор қилинган.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли «Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
10.2.-банд бўйича
Бугунги кунда, Қурилиш вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31-январдаги “Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 46-сон қарорига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилмоқда. Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур топшириқ ижрисининг бажарилиши бўйича мазкур 46-сон қарорига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларда, қурилиши тугалланмаган обектлар якунига етказилмасдан, бош пудратчи ўзига юклатилган мажбуриятларни бажара олмаган тақдирда обектни бошқа пудратчига ўтказиш ва қурилишни давом эттиришга рухсат бериш тартиби инобатга олинаётганлигини маълум қилинади.
10.3.-банд бўйича
топшириқда қарор лойиҳани 2023 йил 2 кварталда Вазирлар Маҳкамасига киритилиши кўрсатилганлиги сабабли ушбу қарор лойиҳаси 2023 йилда киритилади
Бугунги кунда Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31-январдаги “Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 46-сон қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор лойиҳаси ишлаб чиқилаётган бўлиб, юқорида қайд этилган топшириқлар ушбу қарор лойиҳасида белгиланган.
Объектларнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари учун бош пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича тендер савдоларида оферентларни баҳолаш жараёни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги 46-сонли «Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, инсон омилисиз электрон платформа томонидан мустақил тарзда, соҳавий рейтинг асосида тегишли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаси билан интеграция қилинган ҳолда амалга оширилган.
Унга кўра, тендер савдолари «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг платформасида он-лайн кўринишда электрон кўринишда ва инсон омилисиз амалга оширилиб келинмоқда.
Низомининг 40-бандида электрон тендерда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугаган санадан бошлаб 2 иш куни ичида платформа томонидан тендер ғолиби аниқланади ва ушбу 2 иш куни якунланган кундан сўнг ғолиб ташкилотга акцепт юборилади.
Акцепт ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланган кундан бошлаб тендер тугалланган деб ҳисобланади.
Агар акцепт юборилган кундан бошлаб 2 иш куни ичида ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланмаса, ушбу ғолиб ташкилот пудрат шартномасини имзолашдан бош тортган ҳисобланади ва акцепт захирадаги ғолибга юборилади деб кўрсатиб ўтилган.
Юқорида келтириб ўтилган низом иловасига мувофиқ тендер савдолари ғолиби сифати буюртмачи билан шартнома тузишдан бош тортилганлиги сабабли электрон платформа томонида икки йилга тендер савдоларида иштирок этишдан четлаштириш тартиби белгиланган.
Қарор билан сурункали равишда қоидабузарликка йўл қўйган, шартнома шартларини ўз вақтида бажармаган номақбул пудрат ташкилотларини тендер савдолари иштироки чекланган
Давлат харидлари соҳасида масъулиятни ошириш ва коррупцияни бартараф этиш мақсадида мазкур соҳадаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни ошириш бўйича Вазирликнинг 2021-йил 25-октябридаги 194-сонли буйруғига асосан “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида контрагентларни текширишга оид йўриқнома” тасдиқланган. Унга кўра контрагентларни қандай текшириш йўллари кўрсатилган.
Бугунги кунда қурилиш соҳасида давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш электрон тарзда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги 46-сон қарори талаблари асосида амалга оширилмоқда.
Ушбу қарорда буюртмачи ташкилотчи, пудрат ташкилоти ва электрон платформа операторининг функция ва вазифалари белгилаб берилган.
Давлат буюртмачилари учун қурилиш соҳасидаги давлат хариди амалга оширишда намунавий тендер ҳужжатлари талаб этилмайди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги “Қурилиш соҳасидаги давлат харидлари тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 665-сон қарори тасдиқланган.
Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 9-ноябрдаги “Лойиҳа-қидирув ва қурилиш пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 699-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31-январдаги “Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида” 46-сон қарорида асосида (тендер.мc.уз) электрон платформа орқали амалга оширилмоқда. Электрон платформада тендер савдоларига эълонларни жараёндаги, амалга ошган ва амалга ошмаган тоифалари, эълонга берилаётган обектлар ҳудудлари, баёнлар номерлари муддатлари бўйича алоҳида саҳифаларга тизимлаштирилган. (10.06.2022-й.кунги 15-06/6680-сон хат билан Молия вазирлигига хат юборилган)
“Ягона етказиб берувчи томонидан ишлаб чиқариладиган ва етказиб берадиган товарларни махсус рақам (товар коди) билан бириктирган ҳолда сотиб олувчи томонидан ягона етказиб берувчидан фақат айнан шу рақамдаги маҳсулот (иш ёки хизматни) сотиб олиш имконини берувчи чекловни киритиш тизимини жорий қилиш” белгилаб қўйилган. Шаффоф қурилиш платформасида ҳар бир лот алоҳида рақамлар (кодлар) билан кўрсатилиши белгиланди. Молия вазирлигига вазирликнинг 15.07.2022й. 18-07/8169-сонли хати юборилган.
Объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари учун бош пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича тендер савдолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги 46-сонли «Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, инсон омилисиз электрон платформа томонидан мустақил тарзда, соҳавий рейтинг асосида тегишли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаси билан интеграция қилинган ҳолда амалга оширилиб келинмоқда.
Унга кўра, тендер савдолари «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг платформасида он-лайн кўринишда электрон кўринишда ва инсон омилисиз амалга оширилиб келинмоқда.
Давлат харидлари махсус ахборот порталида маълумотларни қидириш ва тизимлаштириш имкониятлари tender.mc.uz платформасида яратилган.
Давлат назоратини амалга оширвчи органларга тизим оператори (Шаффоф қурилиш) томонидан платформада ўтказилган тендер савдоларини давлат харидлари соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилаётганлини масофавий ўрганиш мақсадида назорат қилувчи орган ходимларига шахсан (паспорт маълумотларига асосан) бириктирилган логин, пароллар тақдим этилган.
Электрон платформага назорат қилувчи орган ходими кирганда ўтказилган тендер савдоси бўйича иштирокчиларнинг рейтинг баллари, умумий тендер савдосида олган балларини, рейтинг шаклланишидаги мезонлар бўйича берилган балларини кўриш имконияти яратилган.
2021 йилнинг апрел ойида Ўзекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан Бош прокуратура Академияси томонидан комплаенс-назорат ходимлари учун ташкил этилган ўқув курсида вазирлик комплаенс-назорат мутахассислари малака оширдилар.