• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

15, 16, 18 июнь кунлари Янгиҳаёт туманида сайёр қабул ўтказилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги > Янгиликлар > Фотолавҳалар > 15, 16, 18 июнь кунлари Янгиҳаёт туманида сайёр қабул ўтказилди
Июн 20, 2021 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

? Унда Қурилиш вазири ўринбосари Насрулла Бабаев, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Жалол Арашов, Сергели ва Янгиҳаёт туманлари қурилиш бўлимлари бошлиқлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК, “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК мутасаддилари иштирок этдилар.

? Сайёр қабулда “Янги турмуш” МФЙ 7А қурилиш ҳудуди 1,2,3,4-уйларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг шикоятларига асосан жойига чиқиб ўрганилди ва муаммолар бартараф этилди.
3А мавзе 22-уй, Янги чоштепа мавзеси 38-уй, 8-мавзе 45-уй, 5А мавзе 9,10,11-уйда яшовчиларнинг мурожаатлари ҳам жойида ҳал этилди.

⚡️ Боқувчисини йўқотган, ногирон фарзанди бор фуқароларнинг хонадонларидаги камчиликлар бартараф этиб берилди.

? Ўзбошимчалик билан қурилаётган бинолар, кўп қаватли уйлардаги муаммолар, якка тартибдаги ва кўп қаватли уйлар барпо этиш, хонадонда қўшимча қурилган бинони уй-жой сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш каби ўнлаб мурожаатлар тингланди.

⚡️ Уларнинг кўпчилиги жойида ҳал этилди, ўрганиш талаб этиладигани назоратга олинди.