• Ishonch telefoni: 1298 •

Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси

MCUZ > Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси

“Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК

Манзил: Тошкент ш, Абай кўчаси, 6-уй, индекс 100011.

“Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК бош директори Иноятов Мираббос Миркомилович

Тел: (71) 244-04-85; (71) 244-39-20;

Электрон почта: davexpertiza@umail.ru, davexpertiza@exat.uz

 


Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси

Давлат унитар корхонасининг

Устави

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисида низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда корхона деб юритилади) ҳуқуқий мақомини, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқларини ҳамда фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.

2. Корхона Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги ПҚ-3646-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган.

3. Корхона хўжалик ҳисобида фаолият юритади.

4. Корхона ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг буйруқларига, ушбу Уставга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

5. Корхона юридик шахс ҳисобланади. алоҳида мол-мулкка. мустақил балансга, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига, эмблемага, штампларга ва бланкаларга, товар белгиларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.

6. Корхонанинг тўлиқ номланиши:

а) давлат тилида:

тўлиқ – Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги

«Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» Давлат унитар корхонаси, қисқартирилган — «Давекспертиза» ДУК.

б) рус тилида:

тўлиқ- Государственное унитарное предприятие «Экспертиза градостроительной документации» при Министерстве строительства Респубилки Узбекистан, сокращенно — ГУП «Госэкспертиза»:

в) инглиз тилида:

тўлиқ – Stale unitary enterprise «Expertise of town planning documentation» under the Ministry ot Construction of the Republic of Uzbekistan.

қисқартирилган—Ѕtate Unitary Enterprise «Gosexpertiza».

2-боб. Корхонанинг филиаллари

7. Корхона Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда филиаллар ташкил этади:

—филиал фаолиятига Директор раҳбарлик қилади ва юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

8. Филиаллар Корхона томонидан тасдиқланган низом асосида фаолият кўрсатади. Корхона филиалларининг муассиси ҳисобланали.

9. Филиал раҳбари белгиланган тартибда филиал маблағлари ва мол-мулкини тасарруф этади. Шартномалар тузади, банкларда ҳисоб рақамлари очади;

—филиал Корхона билан келишган ҳолда асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга бериши мумкин.

10. Филиаллар ҳар чорак якуни бўйича Корхона ҳисоб рақамига ўз даромадларининг 10 фоизи миқдорида маблағ ўтказади.

3-боб. Корхонанинг ҳуқуқий мақоми

11. Ташкилий-ҳуқуқий шакли давлат корхонаси бўлиб, таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳисобланади.

12. Корхонанинг устав фонди миқдори — олти миллион бир юз тоқсон беш минг тоққиз юз саксон икки сўм олтмиш беш тийин (6 195 982.65) га тенг.

13. Корхонанинг жойлашув манзили: Тошкент шаҳри, Абай кўчаси 6-уй, Қурилиш вазирлиги биносида.

14. Корхонанинг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар филиаллари ва унинг ташкилий тузилмасига кирадиган бўлимлари Корхона тизимига кирувчилар деб аталади.

15. Корхона ва унинг филиаллари томонидан ушбу Уставда белгиланган вазифалар лисензия олмасдан амалга оширилади.

16. Корхона ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий ва халқаро ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.

17. Корхона ўз ваколатлари доирасида қабул қилган ва норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, хўжалик юритувчи субектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

4-боб. Асосий вазифалари ва функциялари

18. Қуйидагилар Корхонанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

—Давлатни ривожлантириш дастури манбалари ҳисобига амалга ошириладиган шаҳарсозлик, лойиҳа-смета, ишчи лойиҳа ва ишчи ҳужжатларнинг, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлари ҳисобига обектлар қурилишининг мустаҳкамликка, ёнғин ва портлаш хавфсизлиги ҳамда шаҳарсозлик, ижтимоий, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, ёқилғи-энергетика, хом ашё ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланилиши, лойиҳа ечимларининг амалдаги нормативлар ва стандартларга мувофиқлиги юзасидан белгиланган тартибда давлат экспертизаси ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлаш;

—архитектура-режалаштириш ва шаҳарсозлик ечимлари даражасини ошириш;

—лойиҳалаштириш ишларини ва қурилиш ишлаб чиқаришини такомиллаштириш ҳамда лойиҳалаштириш ва шаҳарсозлик соҳасидаги илғор тажрибани ўрганиш ва оммалаштириш;

—шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачилар, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги шаҳарсозлик ҳужжатларига оид келишмовчиликларни кўриб чиқиш.

19. Корхона ўзига юкланган вазифалар доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:

—мулкчилик шаклларидан ва молиялаштириш манбаларидан қатий назар, шаҳарсозлик, лойиҳа—смета, ишчи лойиҳа ва ишчи ҳужжатларни, корхоналар, бинолар, иншоотлар, муҳандислик тармоқлари ва йўл қурилиши обектларини қуриш, кенгайтириш ва реконструкция қилишга доир лойиҳалаштириш

—ҳужжатларини, қишлоқ аҳоли яшаш жойлари ва шаҳар типидаги аҳоли яшаш жойларини лойиҳалаштириш-режалаштириш ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказади:

—экспертиза натижаларини умумлаштиради, улар тўгрисида Қурилиш вазирлигини хабардор қилади, шаҳарсозлик ҳужжатларини ва экспертизани такомиллаштириш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритади:

—шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар томонидан ишлаб чиқилган шаҳарсозлик кунжатлари юзасидан хулосалар беради:

—шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачиларга шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда ( қайта ишлаб чиқишда), уларни экспертизадан ўтказиш мавзуларида маслаҳатлар беради ва бу хизматлар шартнома асосида амалга оширилади.

—шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачилар, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги шаҳарсозлик ҳужжатларига оид келишмовчиликларни кўриб чиқади.

—ўз ваколати доирасида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида хорижий давлатлар, халқаро, хорижий ташкилотлар ва мутахассислар билан ҳамкорликни амалга оширади;

—ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ва методик хужжатларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этади, хорижий мамлакатлар ва ташкилотлар билан халқаро илмий-техник ва иқтисодий ҳамкорликни амалга оширади ва уларда қатнашади:

5-боб. Ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

20. Корхона ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

—ташкилотларни, олий таълим муасасаларини, шунингдек олимлар ва мутахассисларни ( штатдан ташқари) фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб этиш;

—қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат экспертизасини ўтказиш жарайонида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун шаҳарсозлик ҳужжатларини қайта ишлашга юбориш;

—шаҳарсозлик фаолияти субектлардан давлат экспертизасини ўтказишга доир қўшимча хужжатларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш:

—шаҳарсозлик фаолияти субектларидан давлат экспертизасини ўтказиш жарайонида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этишини талаб қилиш;

—қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

21. Корхона ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.

6-боб. Фаолиятни ташкил этиш

22. Корхонага Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Бош директор раҳбарлик қилади.

23. Корхона бош директори:

—Корхона ва филиаллари фаолиятига раҳбарлик қилади, штат жадвалларини тасдиқлайди, юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

—ўз ўринбосарларини, филиал директорларини ва уларнинг ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

—ўзининг ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди. Корхона ходимларини ва унинг тизимидаги раҳбарларнинг ваколатлари ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;

—Корхона тизимига кирувчи филиаллар тўғрисидаги уставларини тасдиқлайди;

—Корхонанинг ва филиалларининг тузилмаларига, штатларига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;

—ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради;

—ходимларни ишга қабул қилади ва улар билан тузилган меҳнат шартномаснни бекор қилади;

—ўз ваколати доирасида Корхона тизими ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар ва қарорлар қабул қилади;

—белгиланган тартибда Корхона маблағлари ва мол-мулкини тасарруф этади. шартномалар тузади, банкларда ҳисоб рақамлари очади;

—муассис билан келишган ҳолда корхонанинг асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга беради;

—мол-мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига улуш сифатида киритиш;

—бошқа хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш;

—мол-мулкни бошқача тарзда тасарруф этади;

—қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

24. Корхона фаолиятини молиялаштириш ўз маблағлари ва филиаллар ҳисобидан амалга оширилади.

25. Корхона ҳар чорак якуни бўйича Вазирлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига ўз даромадларининг 10 фоизи миқдорида маблағ ўтказади.

7-боб. Якунловчи қоида

26. Давлат корхонасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.