💥Қадрли дўстлар!
💐Юртимиз мустақиллигининг 31 йиллик айёми кенг нишонланаётган бугунги кунда сизларни ва оила аъзоларингизни табриклашдан мамнунман.
Юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини таъминлашда сиздек моҳир қурувчи ва меъморлар, лойиҳачи ва дизайнерларнинг заҳматли меҳнати ҳамиша таҳсинга сазовор.
🏗Азиз ҳамкасблар!
⚡️Бугунги кунда Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси доирасида барча ислоҳотларимиз марказига инсон қадри, унинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш бош мақсад қилиб қўйилмоқда.
Ана шундай улуғвор вазифани амалга оширишда бошқа соҳалар қатори қурилиш соҳасининг улкан имкониятлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
✍️Сиз, азизларни яна бир бор энг улуғ ва энг азиз айём билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хонадонларингизга қут-барака тилайман.
Қурилиш вазири Б.Закиров