Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Токио шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси ҳамкорлигида Япониянинг сейсмик ҳимоялаш жамияти томонидан жорий йилнинг 11-12 февраль кунлари Ўзбекистон мутахассисларини сейсмик устувор бинолар қурилиши бўйича Япония тажрибаси билан таништириш мақсадида вебинар шаклида 2 кунлик онлайн семинар ўтказилмоқда. Семинарда Япониянинг юқори малакали мутахассислари томонидан:
• сейсмик устуворлик техникасидаги ўзгаришлар;
• сейсмик ҳимоя ва тебранишлар назорати;
• сейсмик ҳимояланган иншоотларни лойиҳалаш ва уларнинг конструктив ҳисоби;
• сейсмик таъмирлаш технологиялари каби масалалар бўйича маъруза машғулотлари тингланмоқда.