✅Жорий йилнинг 19-май куни Қурилиш вазирлиги таркибидаги Бухоро архитектура ва қурилиш техникумида Профессионал таълим муассасаларининг ўқувчилари ўртасида “Касб маҳорати” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Танловни ўтказишдан асосий мақсад профессионал таълим тизимида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг салоҳиятини ошириш, эгаллаган касбий компетенсияларини қай даражада эканлигини аниқлаб, келажакдаги муваффақиятларига замин яратишдир.
➡️Танлов 8 та мутахассислик асосида 2-босқичда ташкил этилди. Биринчи босқича ҳар бир иштирокчи ўзининг мутахассислигига тегишли бўлган амалий машғулот бажаришди. Иккинчи босқичда эса назарий билимларни мустаҳкамлаш учун тест синови ўтказилди. Танлов шартларини олий таълим муассасалари ҳамда иш берувчи ташкилотлардан жалб қилинган ўз касбининг тажрибали мутахассислари баҳолаб боришди.
⚡️“Касб маҳорати” кўрик танловининг вилоят босқичида жами 68 нафар иштирокчи қатнашди. Танловда Бухоро архитектура ва қурилиш техникумининг ўқувчилари ҳам муносиб иштирок этиб, Енгил автомобилларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш касби бўйича М.Аҳмедов 1-ўринни, Пайвандловчи (йэлектрогазпайвандлаш ишлари) касби бўйича Ф.Рўзимуродов 2-ўринни, Қурилиш пардозлаш касби бўйича Р.Шеров фахрли 1-ўринни эгалладилар.