• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

МУНОСАБАТ

Май 27, 2022 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

Бухоро шаҳрининг И.Каримов кўчаси ҳудудида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларидан норози бўлиб”, қилган мурожаати Бухоро вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида Бухоро шаҳар ҳокимининг 2020-йил 31-декабрдаги шаҳарнинг И.Каримов кўчаси ҳудудидан “Шарқ Бухоро Савдо Комплекси” МЧЖга “Нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ҳамда офис биноси” қуриш учун жами 400 м2 ўлчамдаги ер майдони ажратиб бериш тўғрисидаги 3147-сонли қарори тасдиқланган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Шарқ Бухоро Савдо Комплекси” МЧЖнинг буюртмасига асосан Бухоро вилоят Қурилиш бош бошқармаси томонидан 2022-йил 16-мартда Архитектура-режалаштириш топшириғи тайёрланган. Мазкур обектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари “Лойиҳасувқурилиш” МЧЖ лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилиб, бинонинг бош режа ва фасад кўринишлари Қурилиш бош бошқармаси томонидан келишилган ҳамда белгиланган тартибда ижобий йиғма экспертиза хулосалари расмийлаштирилган. “Шарқ Бухоро Савдо Комплекси” МЧЖ томонидан Давлат хизматлари маркази орқали қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун вилоят ҳудудий инспекциясига хабарнома юборилиб, инспекция томонидан 2022-йил 15-апрелда 322-сон билан рўйхатга олинганлиги ҳамда ҳозирда мазкур обектнинг қурилиш-монтаж ишлари тасдиқланган лойиҳа ечимлари асосида амалга оширилаётганлигини билдирамиз.