Ижтимоий тармоқда тарқалган “Хоразмда қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлигъининг мол-мулклари ва давлатга етказган зарарлари фош бўлди” номли видеомурожаатга муносабат
Видеомурожаатда кўтарилган масалалар Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан ўрганилди. Натижада, Хоразм вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлигъи Курбанов Бегназар Якубович эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Хоразм вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлигъи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Сапаев Расулбек Юсупович эса Хоразм вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг Архитектура, лойиҳалаш ва бош режаларга риоя қилиш устидан назорат бўлими етакчи мутахассиси лавозимига ўтказилди.
Видеомурожаатда келтирилган молиявий масалалар бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.