НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТУРКИЯДА

MCUZ > Янгиликлар > Фотолавҳалар > НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТУРКИЯДА
Авг 31, 2022 Posted by: tested Фотолавҳалар Халкаро хамкорлик Янгиликлар

🖇Навоий вилоятидаги қурилиш соҳаси вакилларидан иборат бўлган вилоят делегацияси Туркия давлатида яъни Истанбул, Анқара, Анталия шаҳарларида бўлиб келди.

⚡️Ташрифдан кўзланган мақсад – Туркия тажрибасига таянган ҳолда қурилиш ва шаҳарсозлик соҳаларида қўлланилаётган ҳужжатлар ва стандартлар, қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва назорат тизимлари, аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш асослари, муҳандислик коммуникация тармоқлари ва йўл инфратузилмаси билан боғлиқ замонавий технологияларни ўрганишдан иборат.

Вилоят делегацияси томонидан Туркиянинг қурилиш компаниялари ва лойиҳа ташкилотлари вакиллари билан учрашувларда ҳамкорликда ишлаш бўйича келишувларга эришилди.