‼️2022-йилда “Янги Ўзбекистон” массивларида 21312 та хонадонли, 619 та кўп квартирали уй-жойлар, 57 та ижтимоий соҳа объектлари:
📎 18 та умумтаълим мактаблари (13 230 ўрин);
📎 24 та мактабгача таълим ташкилотлари (6 420 ўрин);
📎 15 та тиббиёт муассасалари (1 500 қатнов) ва бошқа объектлар қурилиши режалаштирилган.
🍀 Ҳар бир ҳудуднинг табиий-иқлим шароитидан келиб чиқиб, массивларда дарахтлар экиш ва кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилган.
📌 бино ертўласи ташқи деворлари энергия тежамкор пенополистирол ашёси билан қопланиши, ҳамда уй-жойларнинг ертўлаларидан коммунал турар жой хоналари сифатида фойдаланиш;
📌 бино ташқи деворлари энергия тежамкор базалт толали минерал плиталар қопланиши;
📌 том қисми иссиқлик ҳимоя қатлами сифатида икки қатлам базалт толали минерал плиталар тўшалиши;
📌 бино полларида иссиқлик ҳимоя қатлами ва қаватлараро товушдан ҳимоя қатлами сифатида кўпиртирилган полиетилен ишлатилиши;
📌 беш қаватгача бўлган комплекс конструкцияли уй-жой биноларида металга бўлган эхтиёжни сезиларли камайтириш мақсадида нометал (АСК, АБК) арматуралар қўллаш;
📌 хоналарни иситиш тизими лойиҳасида ҳар бир хонадонда бир контурли сув иситиш қозонлари, ҳамда газанализаторли ўчирувчи клапанлари;
📌 иссиқ сув таъминоти учун ҳар бир хонадонда 50 литрли сув иситиш қозони кўзда тутилган;
📌 бинонинг ички ёритиш тизимларида энергия тежамкор LED ёритиш чироқлари;
📌 бинога кириш қисмида муқобил энергия – қуёш батареясида ишлайдиган ёритиш чироқлари ўрнатилиши;
📌 бино подездининг ҳар бир қават йўлагида сенсорли ёритиш чироқлари кўзда тутилган.
✅ Ҳозирда массивларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.