Мамлакатимиз ҳудуди сейсмик фаол зоналарда жойлашганлиги сабабли сейсмик хавфнинг олдини олиш, аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфсизлигини ҳамда бино, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш катта аҳамият касб этади.
Бино ва иншоотларнинг мавжудлик даври мобайнида инновацион технологияларни қўллаш орқали:
Тошкент шаҳрининг қиёфасини замонавий, илғор шаҳарсозлик ва архитектура талабларига ҳамда дунёнинг ривожланган давлатлари стандартларига мос бўлган янги инновацион технология ва ечимлар, шунингдек, шаҳарсозлик ютуқларини қўллаш орқали кўп турдаги бинолар қурилмоқда ва реконструкция қилинмоқда. Жумладан, “Наврўз” комплексини ҳам замонавий шаҳарсозлик ва архитектура талаблари асосида реконструкция қилиш мақсадида батафсил техник кўрикдан ўтказилган.
“Наврўз” комплекси 1980 йилларда ўша даврнинг техник регламентлари, шаҳарсозлик талаблари ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилган.
Техник кўрик натижаларига кўра:
Қайд этилган тадбирларни амалга ошириш ҳисоб-китобларга кўра катта маблағларни талаб қилмоқда ва иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ эмаслиги кўринди.
Шу сабабли:
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки охирги йилларда “Наврўз” мажмуаси техник жиҳатдан талабга жавоб бермаганлиги инобатга олиниб, фаолияти тўхтатилган эди.