Президент Тошкент вилоятида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Уларга кўра, Қибрай туманида дендропарк, Олимпия шаҳарчаси, университет, шифохона ва бошқа объектлар қурилиши режалаштирилган.
Лойиҳаларни сифат ва қулайлик жиҳатидан такомиллаштириш, иншоотларни қуришда жаҳондаги энг илғор тажрибаларни қўллаш бўйича кўрсатмалар берилди.