ИТ паркдан сўнг пресс тур Қурилишда стандартлаштириш республикаси марказининг Комплекс синов лабораториясида давом этди

MCUZ > Янгиликлар > Фотолавҳалар > ИТ паркдан сўнг пресс тур Қурилишда стандартлаштириш республикаси марказининг Комплекс синов лабораториясида давом этди
Авг 30, 2022 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

✍️Бу ерда қурилиш соҳасида 200 дан ортиқ синов тажриба амалиётларини бажариш учун қулай имконият яратилган. Янги қиёфада қад ростлаган марказ замонавий ускуна ва жихозлар билан таъминланди.

🖇Хайтек услубида таъмирланган бинода ёш қурувчилар учун барча шароитлар яратилган. Қурилиш обектларини таъмирлаш, қурилиш материаллари, конструкциялар, ускуналар, машина ва механизмларни тизимлашган рўйхати, яъни қурилиш ресурслари классификаторини тўғри ва мукаммал юритиб бориш лозимлиги боис мазкур комплекс лаборатория ҳам айнан ушбу мақсадларга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

🔎Бу ердаги ҳар бир жараён реал вақт режимида таҳлил қилинади. Изланишлар олиб борилади. Инновациялар ҳаёт юзини кўради. Бунда эса аналоги кам учрайдиган, юқори технологик имконият ва аниқликка эга лаборатор ускуналарнинг аҳамияти катта.