☑️Республика Ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда Қурилиш вазири ўринбосари Жалол Арашов айни кунларда Фарғона вилоятининг айрим туманларида бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила хонадонларига кириб боришмоқда.
➡️Энг аввало, уларни қийнаётган масалаларга эътибор қаратилиб, хонадонларни таъмирлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатиляпти.
❕Жумладан, Фарғона вилояти Бешариқ тумани Бешкапа, Кўркам, Яккатут қишлоқларида яшовчи фуқароларнинг ҳам хонадонларида ўрганиш ишлари олиб борилди.
?Бешариқ тумани Бўстон МФЙда жойлашган 6-кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб, имконияти чекланган болалар билан учрашишди. Шунингдек, бу ердаги таъмирлаш жараёнларини ўрганишди.
?Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари вилоятлар бўйлаб давом этади.