• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

ЖАРАЁН

Декабрь 27, 2022 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

⚠️Бухоро шаҳар И.Каримов кўчасида жойлашган биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, юқори қаватлари турар-жойга мўлжалланган объектининг қурилиш-монтаж ишлари Бухоро вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан ўрганилди.

🔔Натижада, объектда қуйидаги камчиликлар аниқланди:

⚫️бинонинг 7-қаватида бажарилган қуйма темир-бетон коллонна ва ригелларнинг арматура хомутлари лойиҳа талабига зид равишда бажарилган;

⚫️пардадеворларнинг ораёпма плиталар билан туташ қисми қотирувчи элементлар билан мустаҳкамланмаган;

⚫️ғишт териш ишларида ғиштлар ораси М50 маркали қоришма билан тўлдирилмаган ва СГ1 сеткалар қўйилмаган;

⚫️қуйма темир-бетон колонналарда бетон ишлари сифатсиз бажарилган;

🧑‍⚖️Юқорида аниқланган камчиликлар бўйича инспекция томонидан “Чандир Рамзес” МЧЖ раҳбарига объектнинг қурилиш ишларини тўхтатиш учун ёзма кўрсатма берилди ҳамда МжтКнинг 99-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.