• Ishonch telefoni: 1298 •

Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш

MCUZ > Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш

МУДОФАА ОБЪЕКТЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ, ҚУРИШ, УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

 

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:

  1.  лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган.
  2.  юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
  3.  лицензияловчи органнинг лицензия талабгорининг аризасини кўриб чиққани учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;
  4.  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш билан шуғулланувчи ходимларнинг рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги, мутахассислиги бўйича иш стажи, яшаш жойи, ушбу ходимлар қатнашган асосий объектлар рўйхати кўрсатилади;
  5. шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун мавжуд бўлган шарт-шароитлар ва техник воситалар тўғрисида маълумотлар;
  6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги органларининг лицензия талабгори режим объектларида фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишига рухсат берилиши тўғрисидаги маълумотномаси.
Ҳужжатлар Қурилиш вазирлигига лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади. Ҳужжатлар Қурилиш вазирлигининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

 

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МУДДАТИ:

Талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб 30 кундан ортиқ бўлмаган

 

ХИЗМАТ НАРХИ: 1 БҲМ

 

Меъёрий ҳужжатга ҳавола: https://lex.uz/docs/246449#311318

Лицензияловчи орган

Қурилиш вазирлиги

 

Хизматдан фойдаланувчилар:

Юридик шахслар

 

Срок выдачи: 5 йил