Ishonch telefoni: (+998 71) 210-11-04 (ichki raqam 5 )

Наманганда объект қуришда бузилишлар аниқланди

MCUZ > Янгиликлар > Фотолавҳалар > Наманганда объект қуришда бузилишлар аниқланди
Фев 22, 2021 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

Facebook ижтимоий тармоғи орқали Наманган шаҳар, Навоий кўчасидаги 1-сонли “Савдо шахобчаларини ўз ичига олган кўп қаватли турар-жой биноси” қурилиши объекти бўйича тарқалган хабар бўйича Наманган вилояти қурилиш соҳасида назорат инспекция мутахассислари томонидан ўтказилган ўрганиш якуни бўйича қуйидагилар аниқланган.

Наманган шаҳар, Навоий кўчасидаги 1-сонли “Савдо шахобчаларини ўз ичига олган кўп қаватли турар-жой биноси” қурилиши объекти бўйича буюртмачи ва бош пудратчи ташкилот “Азизбек автогаз сервис” МЧЖ, лойиҳа ҳужжатлари “Ультра Гроупп” ООО томонидан тайёрланган ва қурилиши объектида қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланмаган. Бинодаги лойиҳавий ўзгартиришларга лойиҳалаш ташкилотининг хулосаси мавжуд эмас.

Наманган шаҳар, Шодлик МФЙ, Навоий кўчаси ва Тўрақўрғон кўчаси кесишмасидаги 2 та 9 қаватли янги қурилаётган турар-жой бинолари ўртасидаги бузилмасдан қолиб кетган 8-проезд, Тўрақўрғон кўчасидаги 30-уй фуқаро Юлдашев Собирга қарашли бўлиб, ҳозирги кунга қадар пудратчи ташкилотлар “Азизбек автогаз сервис” МЧЖ ҳамда “Муҳаммад Саид қурилиш савдо” МЧЖ томонидан мазкур хонадонни кўчириш шартлари ҳал этилмаганлиги маълум бўлди. 30 уй эгаси билан ўтказилган суҳбат юзасидан шу нарсалар маълум бўлганки, янги қурилаётган қурилиш объектларининг пудратчи корхоналари бузилишга тушган хонадонлар эгалари билан “компенсация” тўловлари бўйича келишмовчиликлар мавжуд.

Юқорида қайд этилган хонадоннинг тепа қисми пудратчи ташкилот “Азизбек автогаз сервис” МЧЖ томонидан қурилаётган 1-сонли “Савдо шахобчаларини ўз ичига олган кўп қаватли турар-жой биноси”нинг лойиҳада “1-2/Д-Г” ўқлари бўйича лоджия (балкон) қисми қурилиши кўрсатилган бўлиб, фуқаро Юлдашев Собирга қарашли бўлган 30 уйнинг орқа томон қисми билан яқин масофада ўрнашган. Натижада кўп қаватли турар-жой бинонинг “1-2/Д” ўқлари қисмидаги лоджия (балкон) 1-қаватдан қуриш имкони бўлмасдан, балконлар 1-2-қаватларда бажарилмаган ва монолит темир-бетонли колонналар 3-4-қаватлардаги консолларга боғланган ҳолда қурилган, пастки консолларга тушадиган юкламани пасайтириш мақсадида 5-9-қаватларда монолит темир-бетон колонналар бажарилмаган.

                     

Инспекция томонидан мазкур объект бўйича 2018 йил 13 июлда 27НШ-сонли огоҳлантириш хати билан мавжуд бўлган нуқсонлар ва камчиликлар юзасидан қурилишни тўхтатиш тўғрисида 2021 йил 4 февралдаги 04/2021-сонли ёзма кўрсатма берилган. Бинонинг орқа фасад томонида “М-Н/12-12/1” ўқларда жойлашган қисмида лойиҳа бўйича балкон қисми бажариш, балкон қисмини орқа ёпмасини монолит темир-бетонли бажариш кўрсатилган. Ҳозирги кунда фақат 3-қават балкон қисмининг 1 дона монолит темир-бетон орқа ёпмасига бетон қуйилган. Пудратчи ташкилот томонидан мавжуд бўлган муаммо юзасидан бинонинг мазкур қисмида балкон бажармаслик, келгусида монолит темир-бетон конструкцияларнинг пўлат арматурали чиқармаларини кесиб ташлаш чорасини кўриш кераклиги таъкидланган.

2 дона кўп қаватли турар-жой бинолари оралиғида кўчирилмай қолиб турган хонадонни кўчириш масаласини ҳал этиш Наманган шаҳар хокимлиги билан объект қурувчи пудратчи ташкилотлар томонидан амалга оширилиши лозим.

Мазкур ҳолат юзасидан мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун Наманган шаҳар хокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Б.Рўзибаевга 2021 йил 18 январдаги 4-01-55-сонли хат юборилган. Бундан ташқари фуқаро Юлдашев Шавкат Собировичнинг мурожаати юзасидан Наманган шаҳар прокуратурасига 2021 йил 20 январдаги 4-01-65-сонли хат юборилган.

Қайта ўрганиш натижаси бўйича Наманган шаҳар ҳокимига мазкур ҳолат юзасидан ваколати доирасида чора кўриш бўйича 2021 йил 20 февралдаги 4-01-255-сонли яна алоқа хати юборилган. Ҳозирги кунда объектда пудратчи ташкилот томонидан қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилган.