• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

Қурилиш объекти назоратга олинган

Апр 15, 2021 Posted by: tested Янгиликлар

Тошкент вилояти ҳокимлиги, “ТошкентбошпланЛИТИ” ДУК, “Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖ бош лойиҳа-қидирув институти ва бошқа тегишли мутасадди идоралар томонидан Зангиота тумани, Эшонгузар қўрғони марказий қисмининг Бош режа лойиҳаси тасдиқланган.

Мазкур Бош режа асосида Зангиота тумани ҳокимининг Зангиота тумани Эшонгузар қўрғони Бош режасига асосан “Замонавий кўп қаватли турар жойлар, савдо комплекслари ва бошқа бино иншоотлар”ни қуриш учун хорижий сармоядор шаклидаги “Expected Homes” масъулияти чекланган жамиятига ер майдони танлаш ва ажратиш тўғрисида” 2019 йил 10 июндаги 3699-сон қарори қабул қилинган.

Ушбу қарор билан Зангиота тумани, Эшонгузар қўрғони Бош режасига асосан “Expected Homes” ҚК МЧЖга қурилиш ишларини олиб бориш учун 5,4 га ер майдони ажратилган бўлиб, қарорнинг 3-бандига кўра, ушбу ҳудудда бузилишга тушган жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар тури ва миқдорини қоплаш ҳамда кўчириш ишлари “Expected Homes” ҚК МЧЖ томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Бугунги кунда, “Expected Homes” ҚК МЧЖ томонидан қарор талаблари асосида ҳудуддаги 90 фоиздан ортиқ турар ва нотурар жой эгаларига белгиланган компенсация маблағлари тўлаб берилгани маълум бўлди.

Бироқ ҳудуддаги Зангиота тумани, Эшонгузар МФЙ, Марказ шоҳ (Ҳ.Нўғмон) кўчаси, 1-а-уйнинг мулкдори фуқаро Ҳамрохонов Нуриддин Қутбитдинович ўзига тегишли 0,0869 гектар ер майдони ва ундаги бино иншоотлар учун таклиф қилинган компенсация турларини олишдан бош тортиб келаётганлиги учун масалани ҳал қилиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан судга белгиланган тартибда даъво аризалари киритилгани ва ушбу даъво иши бўйича суд ажрими чиқарилиб, ажрим мажбурий ижрога қаратилгани туман ҳокимлиги ва инвестор томонидан айтиб ўтилди.

Ҳамрохонов Нуриддин Қутбитдинович томонидан 2021 йил апрел ойида ОАВга қилган мурожаати бўйича қуйидагилар аниқланди:

Expected Homes” ҚК МЧЖ томонидан тасдиқланган лойиҳа асосида 2019 йилдан буён савдо комплекси қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган ҳудудда Хитойдан келтирилган янги минорали иккита “SANY” кранлари ишлаб турибди. Ишлаётган минорали кранларни ҳужжатлари мавжудлиги, техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинаётганлиги ва кран бошқарувчиларини гувоҳномаси борлиги аниқланди. Бу минорали кранлар шовқинсиз ишлаши таъкидланиб, маҳаллий аҳоли тинчини бузмаслиги маълум бўлди. Н.Ҳамрохонов хонадони устидан ушбу минорали кранлар юк кўтариб ўтмаслиги бўйича кран бошқарувчилари ва қурилиш корхонаси мутасаддиларига тушунтириш ишлари олиб борилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.