⚡️Жорий йилнинг 11-июн куни Тошкент вилоятида ягона бўлган Олмалиқ архитектура-қурилиш техникумида “Қурилиш соҳасида бунёдкорлик кўлами ва унинг истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.
✅Унда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Х.Очилов, Тошкент архитектура-қурилиш институти ўқув ишлари бўйича проректори А.У.Мирисаев ва факультет деканлари, профессор-ўқитувчилари, И.Каримов номидаги Тошкент техника университети Олмалиқ филиали профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тасарруфидаги қурилиш соҳасига ихтисослашган профессионал таълим муассасалари директорлари, Тошкент вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи У.Қ.Тўхтаев, Тошкент вилоятидаги профессионал таълим муассасалари директорлари ва директорларнинг ишлаб чиқариш ишлари бўйича ўринбосарлари, ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари иштирок этишди.
❗️Конференцияда 3 та шўба фаолият олиб борди. Ўқувчи-ёшлар “Бунёдкорлик ижодкорлари” номи остида кўргазмали ишлари билан қатнашишди. Илмий-амалий конференцияга тақдим этилган 43 та мақола 3 та шўбада мутахассислар томонидан таҳлил қилинди. Мақолалардаги асосий мақсад “Замонавий биноларни барпо этиш технологиялари” ҳамда “Архитектура соҳаси истиқболида профессионал таълимнинг ўрни”га қаратилди.