“Қурилиш соҳасида инновацион технологиялар ҳафталиги” анжумани ўтказилмоқда

MCUZ > Янгиликлар > Фотолавҳалар > “Қурилиш соҳасида инновацион технологиялар ҳафталиги” анжумани ўтказилмоқда
Сен 6, 2022 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

⚡️“Қурилиш соҳасида инновацион технологиялар ҳафталиги” анжумани ўтказилмоқда.

🖇Бугун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида “Қурилиш соҳада инновацион технологиялар ҳафталиги” ўз ишини бошлади. Мазкур ҳафталик жорий йилнинг 5-сентябрьидан 9-сентябрьига қадар давом этади.

🩸Тадбирда Қурилиш вазирлиги, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси масъуллари, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти олимлари инновацион маҳсулотлар ҳамда драйвер лойиҳалари билан иштирок этмоқда.

✍️Қурилиш соҳасида янги технологияларни жорий қилиш ва инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида илмий тадқиқотчилар, етук олимлар ҳамда қурилиш ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш мақсадида ушбу инновацион технологиялар ҳафталигининг ўтказилаётганлиги, мазкур соҳада олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни рағбатлантиришга, юқори тижорат салоҳиятига эга ва амалга оширишга тайёр бўлган истиқболли лойиҳаларни танлаб олишга катта имкониятларни яратади.