Ishonch telefoni: (+998 71) 210-11-04 (ichki raqam 5 )

Қурилиш соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

MCUZ > Янгиликлар > Фотолавҳалар > Қурилиш соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Апр 26, 2021 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

Бугун Қурилиш вазирлигида Қурилиш соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда “Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилнинг I чорагида вазирлик таркибидаги ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилган 12 та қурилиш соҳасига оид касб стандартлари Тармоқ кенгаши муҳокамасидан ўтказилди.

Шунингдек, 2021 йилга мўлжалланган касбий фаолиятнинг устувор йўналишлари бўйича ишлаб чиқиладиган 23 та касбий стандартларни Қурилиш соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгаши аъзоларига тақсимлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.