• Ishonch telefoni: 1298 •

Қурилиш вазирлигида "Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги семинар бўлиб ўтди

MCUZ > Янгиликлар > Фотолавҳалар > Қурилиш вазирлигида “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги семинар бўлиб ўтди
Июл 28, 2022 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигида “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ва ундан келиб чиқадиган вазифалар ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбирда таъкидландики, Ўзбекистон аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини 2025-йилгача такомиллаштириш концепцияси ҳамда уни 2022 – 2023-йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланган бўлиб, Фармонга мувофиқ. 2022-йилнинг 1-сентябрьидан республиканинг сейсмик фаол зоналарида янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили ИВ тоифага мансуб объектларга зилзилабардошлик бўйича хулосалар бериш тартиби жорий этилади.

Сейсмик заиф ижтимоий соҳа объектларининг рўйхати ҳар йили 1-апрелгача шакллантириб борилади ҳамда инструментал-техник текширувдан ўтказиш ишлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ташкиллаштирилади. 2022-йил 1-октябрьдан республикадаги кўп квартирали уй-жойларни йиллар кесимида зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади ва хатлов натижасига кўра эксплуатация муддатини ўтаб бўлган сейсмик заиф ҳамда авария аломатлари аниқланган кўп квартирали уй-жойлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича таклифлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиб борилади.

Семинарда сўз олганлар 2022-2025-йиллар давомида Андижон, Тошкент, Гулистон, Нурафшон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Навоий, Қарши, Термиз, Нукус, Урганч шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталари ишлаб чиқилишини таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, 2023-йил 1-апрелдан сув омборлари тўғонларида сейсмик хавфни олдиндан прогноз қилиш ва баҳолаш амалиётини жорий қилиш мақсадида:
космик мониторинг доирасида симуляцион дастур орқали зилзила натижасида тўғон ўпирилиши оқибатида сув босиши мумкин бўлган республика ҳудудларининг визуал 3Д моделларини ишлаб чиқиш амалиёти йўлга қўйилади;
сув омборлари тўғонлари ўпирилиши оқибатида қутқарув ишларини ташкиллаштиришида тегишли вазирлик ва идораларни зарур космик суратлар ҳамда ишлов берилган маълумотлар билан таъминлаш тизимининг жорий этилиши маълум қилинди.
Мазкур амалиёт ва тизим 2023-йил 1-февралгача ишга туширилади.

2023-йилдан республиканинг сейсмик фаол зоналарида баландлиги 9 қават ёки ундан юқори бўлган серияли қурилиши режалаштирилган ёки танлаб олинган бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш, сифатини таъминлаш ҳамда камчиликларни олдиндан бартараф этиш мақсадида вибродинамик ускуна ёки замонавий рақамлаштирилган инструментал асбоб-ускуналар ёрдамида синов ва текширув ўтказиб борилади. 2022-йил 1-декабргача республикадаги барча сунъий иншоотлар (кўприклар, тоннеллар, эстакадалар, темир йўл кўприклари ва бошқалар) хатловдан ўтказилиб, ягона рақамлаштирилган маълумотлар базаси ташкил этилади.

2023-йил 1-мартгача республикадаги барча мавжуд сунъий иншоотларнинг зилзилабардошлиги бўйича электрон техник паспортлари шакллантирилади. 2022/2023 ўқув йилидан Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва Фарғона политехника институтида “Бино ва иншоотлар зилзилабардошлиги” таълим мутахассислиги бўйича кадрларни тайёрлаш амалиёти йўлга қўйилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида 2022-2023-ўқув йилидан “Тарихий обидаларнинг сейсмик мустаҳкамлиги” таълим мутахассислиги очилади.

2022-йил 1-декабргача республикадаги сейсмик фаол, ўрта фаол ва тинч ҳудудлар ҳамда майдонларни ўзида мужассамлаштирган интерактив онлайн-харита ишлаб чиқилади.
2023-йил 1-августгача сейсмик фаол зоналарда жойлашган бино ва иншоотлар майдонининг зилзилалар оқибатида деформацияси, силжиши, чўкиши каби омилларни аниқлашга мўлжалланган радиолокацион космик мониторинг тизими яратилади.