• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

Термиз шаҳрининг Бош режа лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги > Янгиликлар > Фотолавҳалар > Термиз шаҳрининг Бош режа лойиҳаси тақдимоти ўтказилди
Декабрь 29, 2022 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

🟢“Моваро” қурилиш компаниясининг тақдимотлар залида Термиз шаҳрининг бош режаси тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу жараёнда масъуллар бош режани шаҳарсозлик нормаларидан келиб чиқиб, аҳоли учун қулай шароитларга эга бўлишига эътибор қаратиш, қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уй-жойлар ҳудудида биринчи навбатда мактаб, боғча, шифо маскани объектларини жойлаштириш бўйича масъулларга кўрсатмалар беришди.

➡️Шунингдек, вилоят ҳокими ҳам воҳанинг салоҳиятли қурувчилари билан соҳадаги таклиф ва ташаббуслар юзасидан фикр алмашиб, янги йўл ўтказгичларини лойиҳалаш ҳамда бош режага киритиш бўйича ўз тавсияларини билдирди.

✅Жумладан, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ўртага ташланган таклифларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.